Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (янги таҳрири) умумий қисм I бўлим умумий қоидалар


Download 0.76 Mb.
bet254/289
Sana07.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1439732
TuriКодекс
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   289
Bog'liq
Солик кодекси 2020-жыл

405-модда. Солиқ ставкалари

Солиқ ставкалари, агар ушбу Кодекснинг 408-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қуйидаги миқдорларда белгиланади:







Солиқ тўловчилар

Солиқ ставкалари,
фоизларда

1.

Солиқ тўловчилар,бундан2–4-бандларда назарда тутилганлар мустасно

12

2.

Бюджет ташкилотлари

25

3.

«SOS – Ўзбекистон Болалар маҳаллалари» уюшмалари

7

4.

Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланувчи солиқ тўловчилар

4,7

Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан пасайтирилган солиқ ставкалари белгиланиши мумкин.




406-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври

Календарь йил солиқ давридир.


Йил ойи ҳисобот давридир.



407-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини

тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби


Солиқ солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар ойда ҳисоблаб чиқарилади.


Солиқ иш берувчининг ва айрим тоифадаги жисмоний шахсларнинг маблағлари ҳисобидан тўланади.
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари
ва консуллик муассасалари ходимлари бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахслар бўйича солиқни тўлаш мажбурияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг зиммасига юклатилади.
Солиқ ҳисоботи солиқ ҳисобида турилган жойдаги солиқ органларига солиқ тўловчи томонидан ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади. Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар томонидан йил якунлари бўйича солиқнинг ҳисоботи ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар тақдим этилади.
Солиқни тўлаш ҳар ойда, солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади.



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling