Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (янги таҳрири) умумий қисм I бўлим умумий қоидалар


-модда. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани


Download 0.76 Mb.
bet77/289
Sana07.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1439732
TuriКодекс
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   289
Bog'liq
Солик кодекси 2020-жыл

117-модда. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани
юбориш тартиби ва муддатлари

Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига


у ҳисобда турган солиқ органи томонидан юборилади.
Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига ушбу қарз аниқланган кундан эътиборан ёки солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган солиқ қарзини узиш тўғрисидаги қарор кучга кирган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилиши керак.
Ушбу Кодекс 116-моддасининг еттинчи ва саккизинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномалар бошқа шахсларга ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган тартибда юборилади. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома олинган санадан эътиборан кўрсатилган бошқа шахслар ушбу талабномани бажариш қисмида солиқ қарзига эга бўлган солиқ тўловчиларга тенглаштирилади.
118-модда. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани
ўзгартириш

Агар солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига юборилганидан кейин ушбу талабномада кўрсатилган солиқлар бўйича қарз суммаси, пенялар ёки солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар суммаси ўзгаришига олиб келган ҳолатларни аниқлаган тақдирда, солиқ органи ушбу солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисидаги аниқлаштирилган талабномани юбориши ёхуд илгари юборилган талабномани чақириб олиши шарт. Мазкур қоида солиқ тўловчи томонидан солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномада кўрсатилган солиқ, пеня ёки жарималар бўйича қарзлари қисман тўланган ҳолларга татбиқ этилмайди.


Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги аниқлаштирилган талабнома
ёки илгари юборилган талабномага доир чақирув хати солиқ тўловчига ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ўзгаришларга олиб келган ҳолатлар аниқланган кундан эътиборан уч кун ичида юборилади.


119-модда. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги
талабномани бажариш

Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома юридик шахс, шунингдек тадбиркорлик фаолиятига доир қисми бўйича якка тартибдаги тадбиркор томонидан олинган кундан эътиборан ўттиз календарь кун ичида солиқ қарзи тўланмаган тақдирда ва агар ушбу Кодекснинг120–122-моддаларида назарда тутилган чоралар қўлланиши натижасида солиқ қарзи узилмай қолаверса, солиқ органлари ундирувниушбу Кодекснинг


123–124-моддаларида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратади.



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling