Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


Download 0.69 Mb.
bet253/333
Sana15.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1482940
TuriКодекс
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

361-модда. Солиқ солишда ҳисобга
олинмайдиган даромадлар

Солиқ солишда қуйидагилар ҳисобга олинмайди:


1) якка тартибдаги тадбиркорнинг унга мулк ҳуқуқи асосида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўювчи бошқа ашёвий ҳуқуқ туфайли тегишли бўлган кўчмас мулкни сотишдан олинган даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиниши лозим бўлган даромадлари;
2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳамда якка тартибдаги тадбиркор фойда солиғини тўлашга ўтгунига қадар айланмадан солиқни тўлаш даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадлар.
362-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва
солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби

(1-қ.) Ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқ суммаси якка тартибдаги тадбиркор томонидан мустақил равишда аниқланади.


(2-қ.) Ҳисобот даври якунлари бўйича солиқ суммаси, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ базасининг солиқ ставкасига мувофиқ бўлган фоизли улуши сифатида солиқ даври бошланишидан эътиборан ошиб борувчи якун тарзида ҳисоблаб чиқарилади.


(3-қ.) Солиқ ҳисоботи якка тартибдаги тадбиркор томонидан ҳар бир ҳисобот ва солиқ даври ўтганидан кейин, солиқ солинадиган объектлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органига тақдим этилади.


(4-қ.) Солиқ ҳисоботи якка тартибдаги тадбиркор томонидан қуйидаги муддатларда тақдим этилади:


ҳисобот даври якунлари бўйича - ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай;
солиқ даври якунлари бўйича - ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай.
363-модда. Солиқни тўлаш тартиби

Солиқни тўлаш ушбу Кодекснинг 340-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


XIII БЎЛИМ.
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН
ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ

52-боб. Солиқ тўловчилар, солиқ солиш объекти


ва солиқ базаси (364 - 367-моддалар)
53-боб. Жами даромад (368 - 377-моддалар)
54-боб. Солиқ имтиёзлари (378 - 380-моддалар)
55-боб. Солиқ ставкалари. Солиқ даври (381 - 384-моддалар)
56-боб. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини
тақдим этиш ва тўлаш тартиби (385 - 392-моддалар)
57-боб. Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация
асосида даромадларга солиқ солиш (393 - 401-моддалар)

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling