Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг
-2-модда. Алкоголь маҳсулотларига доир солиқ ставкалари
Download 0.69 Mb.
|
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 289-3-модда. Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга доир солиқ ставкалари
- 2023 йил 1 январдан 2023 йил 1 февралдан
- 41-БОБ. СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ, СОЛИҚ ҲИСОБОТИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ВА СОЛИҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ
- 290-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби
- 291-модда. Солиқ даври Бир ой солиқ давридир. 292-модда. Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби
289-2-модда. Алкоголь маҳсулотларига доир солиқ ставкалари
(ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги модда) (Олдинги таҳририга қаранг) Алкоголь маҳсулотларига нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
289-3-модда. Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга доир солиқ ставкалари (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда) (1-қ.) Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
(ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг) (2-қ.) Ушбу модда биринчи қисмининг 3 ва 5-бандларида солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) акциз тўланадиган товарларга (хизматларга) белгиланган, ва мазкур товарларни олиб киришда қўлланилмайди. (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (3-қ.) Ушбу модда биринчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган олиб кирилган (импорт қилинган) акциз тўланадиган товарларни ўз эхтиёжлари учун ишлатилганда, солиқ тўловчилари бўлиб ушбу товарларни ўз эҳтиёжлари учун олиб киришни амалга оширган шахслар эътироф этилади. (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (4-қ.) Ушбу модда биринчи қисмининг 6-бандида белгиланган солиқ ставкаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга қўлланилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига шакар хом ашёсини олиб киришга акциз солиғи солинмайди. (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги қисм) 41-БОБ. СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ, СОЛИҚ ҲИСОБОТИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ВА СОЛИҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ 290-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби 291-модда. Солиқ даври 292-модда. Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби 293-модда. Солиқ тўлаш тартиби 290-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби (1-қ.) Солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ солинадиган базадан ва солиқнинг белгиланган ставкаларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. (2-қ.) Импорт қилинган, акциз тўланадиган, ўзига нисбатан аралаш - адвалор ва қатъий белгиланган солиқ ставкалари белгиланган товарлар бўйича солиқ солиқ базаси ва адвалор ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Бунда солиқ суммаси қатъий белгиланган ставка қўлланилган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган суммадан кам бўлиши мумкин эмас. 291-модда. Солиқ даври Бир ой солиқ давридир. 292-модда. Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби (1-қ.) Солиқ ҳисоботи, агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ бўйича ҳисобда турилган жойдаги солиқ органларига ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тақдим этилади. (2-қ.) Бензин, дизель ёқилғиси ва газ автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилинган тақдирда, солиқ ҳисоботи автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ердаги солиқ органларига ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тақдим этилади. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling