Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


-модда. Ихтиёрий равишда солиқни ҳисоблаб


Download 0.69 Mb.
bet280/333
Sana15.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1482940
TuriКодекс
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

409-модда. Ихтиёрий равишда солиқни ҳисоблаб
чиқариш ва тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари

(1-қ.) Қонунчиликка мувофиқ солиқни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш мажбурияти зиммасига юклатилмаган иш берувчидан даромадлар олувчи жисмоний шахслар солиқни жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасидан келиб чиққан ҳолда, солиқни ихтиёрий равишда тўлаш ҳақида жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда бериладиган ариза асосида ихтиёрий асосда тўлайди. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


(2-қ.) Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар томонидан солиқни тўлаш жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация маълумотлари бўйича солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқариладиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш муддатларида амалга оширилади.


XV БЎЛИМ.
МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ

59-боб. Юридик шахсларнинг мол-мулкига


солинадиган солиқ (410 - 417-моддалар)
60-боб. Жисмоний шахслардан олинадиган
мол-мулк солиғи (418 - 423-моддалар)
59-БОБ. ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИГА
СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ

410-модда. Солиқ тўловчилар


411-модда. Солиқ солиш объекти
412-модда. Солиқ базаси
413-модда. Солиқ базасини аниқлаш тартиби
414-модда. Солиқ имтиёзлари
415-модда. Солиқ ставкалари
416-модда. Солиқ даври
417-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ
ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби
410-модда. Солиқ тўловчилар

(1-қ.) Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг солиқ тўловчилари (бундан буён ушбу бобда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб қуйидагилар эътироф этилади:


1) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу Кодекснинг 411-моддасига мувофиқ солиқ солиш объекти ҳисобланувчи мол-мулкка эга бўлган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари;
2) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчмас мулкка эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар.

(2-қ.) Агар кўчмас мулк мулкдорининг жойлашган ерини аниқлашнинг имкони бўлмаса, ушбу мулкка эгалик қилувчи ва (ёки) ундан фойдаланувчи шахс солиқ тўловчи ҳисобланади.


(3-қ.) Агар юридик шахс кўчмас мулкни молиявий ижарага (лизинг) олган бўлса, у ҳам солиқ тўловчи деб эътироф этилади.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling