Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


Download 0.69 Mb.
bet312/333
Sana15.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1482940
TuriКодекс
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

454-5-модда. Солиқ ставкалари

(1-қ.) Минимал солиқ ставкаси, агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ базасига нисбатан 25 фоиз миқдорида белгиланади.


(2-қ.) Ер қаъри участкасидан геологик жиҳатдан ўрганиш учун фойдаланиш ёки аҳамиятли тижорат салоҳиятига эга бўлган, аввал қидирув ўтказилган ер қаъри участкасида алоҳида объектлар бўйича металларни ёхуд углеводород хомашёсини қазиб олиш ҳуқуқи танлов савдоларига қўйилганда, танлов савдоларининг ташкилотчиси ёки танлов савдоларининг иштирокчилари солиқ ставкасининг оширилган миқдорини таклиф қилишга ҳақли. Бунда солиқ тўловчи солиқларни оширилган солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқаради.


454-6-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври

(1-қ.) Календарь йил солиқ даври ҳисобланади.


(2-қ.) Йилнинг чораги ҳисобот давридир.


454-7-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботларини
тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби

(1-қ.) Солиқ тўловчилар солиқни мустақил равишда, ушбу Кодекснинг 454-4-моддасига мувофиқ аниқланган солиқ базасидан ва тегишли солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқаради. Бунда чет эл валютасида ифодаланган солиқ базаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг солиқ ҳисоботини тақдим этиш санасида белгиланган курси бўйича миллий валютада қайта ҳисоб-китоб қилинади.


(2-қ.) Солиқ ҳисоботи солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига солиқ тўловчи томонидан ҳар бир ҳисобот ва солиқ даври тугаганидан кейин қуйидаги муддатларда тақдим этилади:


рента зарари мавжуд бўлган даврда - йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай;
солиқ базаси мавжуд бўлган даврда - ҳар чоракда, ортиб борувчи якун билан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай.

(3-қ.) Солиқни тўлаш ҳар чоракда кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай амалга оширилади.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling