Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


Download 0.69 Mb.
bet99/333
Sana15.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1482940
TuriКодекс
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

139-модда. Сайёр солиқ текшируви

(1-қ.) Солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш соҳасидаги айрим мажбуриятларини, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятларини бажарилишини текшириш сайёр солиқ текширувидир. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


(2-қ.) Сайёр солиқ текшируви чоғида ҳисобга олиш ҳужжатларининг, товар-моддий қимматликлар ва пул маблағлари ҳаракатининг, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ахборотнинг таҳлили ўтказилади.


(3-қ.) Сайёр солиқ текширувларини ўтказиш чоғида солиқ органлари профилактика тадбирларини ва хронометраж кузатувларини амалга оширишга, назорат-касса техникаси ва тўлов терминаллари қўлланилишини текширишга ва солиқ назоратининг бошқа тадбирларини ўтказишга ҳақли.


(4-қ.) Сайёр солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (раҳбари ўринбосарининг) буйруғи асосида ўтказилади. Буйруқда солиқ тўловчининг номи, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозими, текширувларни ўтказиш муддатлари ва мақсади кўрсатилади.


(5-қ.) Сайёр солиқ текшируви ўн кундан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади.


(6-қ.) Сайёр солиқ текширувини тайинлаш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилган сана ушбу текширувни ўтказиш муддатининг бошланиши деб ҳисобланади.


(7-қ.) Солиқ тўловчига сайёр солиқ текшируви далолатномасини топширилган кун сайёр солиқ текшируви муддатининг тугаши деб ҳисобланади.


ЎзР 11.03.2022 й. ЎРҚ-758-сон Қонунига мувофиқ саккизинчи қисм чиқариб ташланган


(8-қ.) Сайёр солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ органлари томонидан солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш амалга оширилмайди.


ЎзР 11.03.2022 й. ЎРҚ-758-сон Қонунига мувофиқ тўққизинчи қисми саккизинчи қисм деб ҳисоблансин


(8-қ.) Сайёр солиқ текшируви ўтказиш тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. (ЎзР 11.03.2022 й. ЎРҚ-758-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




Қаранг: ВМнинг 2021 йил 7 январдаги 1-сон Қарори билан тасдиқланган "Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 5-боби

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling