415-модда. Солиқ ставкалари
(1-қ.) Солиқ ставкаси, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, 1,5 фоиз миқдорида белгиланади. (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
(2-қ.) Қурилиши норматив муддатда тугалланмаган объектларга нисбатан солиқ ставкаси 3 фоиз миқдорида белгиланади. (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
Иккинчи қисм қоидалари ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонунига мувофиқ
2022 йил 1 июлдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам тадбиқ этилади
ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм чиқариб ташланган
Ушбу қоида ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонунига мувофиқ
2022 йил 1 июлдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам тадбиқ этилади
(3-қ.) Бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектларига нисбатан қонунчиликда оширилган солиқ ставкаларини белгилаш йўли билан таъсир чоралари қўлланилиши мумкин ҳамда ушбу Кодекснинг 414-моддасида кўрсатилган солиқ имтиёзлари уларга татбиқ этилмайди. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин
(3-қ.) Солиқ ставкаси қуйидагиларга нисбатан 0,6 фоиз миқдорида белгиланади: (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
1) умумий фойдаланишдаги темир йўллар, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар;
2) консервация қилиниши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган кўчмас мулк ва тугалланмаган қурилиш объектлари.
416-модда. Солиқ даври
Календарь йил солиқ давридир.
417-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини
Do'stlaringiz bilan baham: |