Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг
-модда. Солиқларнинг ва йиғимларнинг турлари
Download 0.69 Mb.
|
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 18-модда. Махсус солиқ режимлари
17-модда. Солиқларнинг ва йиғимларнинг турлари
(1-қ.) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги солиқлар белгиланади: 1) қўшилган қиймат солиғи; 2) акциз солиғи; 3) фойда солиғи; 4) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; 5) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ; 5-1) фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи; (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд) 6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; 7) мол-мулк солиғи; 8) ер солиғи; 9) ижтимоий солиқ. (2-қ.) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йиғимлар белгиланиши мумкин. Йиғимларни жорий этиш, ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ушбу Кодексда ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (3-қ.) Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни ҳамда алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ушбу Кодекс билан тартибга солинади. (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг) (4-қ.) Давлат божини ҳисоблаб чиқариш ва ундириш тартиби давлат божи тўғрисидаги қонунчиликда белгиланади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм) 18-модда. Махсус солиқ режимлари (1-қ.) Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги махсус солиқ режимлари белгиланади: 1) айланмадан олинадиган солиқ; 2) маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчиларига солиқ солишнинг алоҳида тартиби; 3) махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби; 4) Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида солиқ солишнинг алоҳида тартиби. (ЎзР 14.09.2021 й. ЎРҚ-714-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг) (2-қ.) Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби қонунчиликда ёки инвестиция битимларида назарда тутилган инвестицияларни амалга ошириш ҳамда бошқа шартларни бажариш билан боғлиқ ҳолда муайян муддат учун белгиланади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (3-қ.) Махсус солиқ режимлари айрим солиқларни тўлашдан озод этишни, пасайтирилган солиқ ставкаларини ва бошқа солиқ имтиёзларини қўллашни назарда тутиши мумкин. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling