Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг
Download 0.69 Mb.
|
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)
139-модда. Сайёр солиқ текшируви
(1-қ.) Солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш соҳасидаги айрим мажбуриятларини, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятларини бажарилишини текшириш сайёр солиқ текширувидир. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (2-қ.) Сайёр солиқ текшируви чоғида ҳисобга олиш ҳужжатларининг, товар-моддий қимматликлар ва пул маблағлари ҳаракатининг, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ахборотнинг таҳлили ўтказилади. (3-қ.) Сайёр солиқ текширувларини ўтказиш чоғида солиқ органлари профилактика тадбирларини ва хронометраж кузатувларини амалга оширишга, назорат-касса техникаси ва тўлов терминаллари қўлланилишини текширишга ва солиқ назоратининг бошқа тадбирларини ўтказишга ҳақли. (4-қ.) Сайёр солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (раҳбари ўринбосарининг) буйруғи асосида ўтказилади. Буйруқда солиқ тўловчининг номи, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозими, текширувларни ўтказиш муддатлари ва мақсади кўрсатилади. (5-қ.) Сайёр солиқ текшируви ўн кундан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади. (6-қ.) Сайёр солиқ текширувини тайинлаш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилган сана ушбу текширувни ўтказиш муддатининг бошланиши деб ҳисобланади. (7-қ.) Солиқ тўловчига сайёр солиқ текшируви далолатномасини топширилган кун сайёр солиқ текшируви муддатининг тугаши деб ҳисобланади. ЎзР 11.03.2022 й. ЎРҚ-758-сон Қонунига мувофиқ саккизинчи қисм чиқариб ташланган (8-қ.) Сайёр солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ органлари томонидан солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш амалга оширилмайди. ЎзР 11.03.2022 й. ЎРҚ-758-сон Қонунига мувофиқ тўққизинчи қисми саккизинчи қисм деб ҳисоблансин (8-қ.) Сайёр солиқ текшируви ўтказиш тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. (ЎзР 11.03.2022 й. ЎРҚ-758-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг) Қаранг: ВМнинг 2021 йил 7 январдаги 1-сон Қарори билан тасдиқланган "Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 5-боби Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling