Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet1/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)




Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
(янги таҳрири)
УМУМИЙ ҚИСМ
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар]
I БЎЛИМ.
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-боб. Асосий қоидалар
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси билан тартибга солинадиган муносабатлар
Ушбу Кодекс солиқлар ва йиғимларни белгилаш, жорий этиш ва бекор қилишга, ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашга доир муносабатларни, шунингдек солиқ мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Солиқ тўғрисидаги қонунчилик
Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ушбу Кодексдан ва қабул қилиниши ушбу Кодексда тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг солиқ тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасининг Халқаро шартномалари тўғрисида» Қонунининг 2-моддаси.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling