Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet70/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

91-модда. Юридик шахс тугатилганда солиқ мажбуриятини бажариш
Тугатилаётган юридик шахснинг солиқ мажбурияти мазкур юридик шахснинг пул маблағлари, шу жумладан унинг мол-мулкини реализация қилишдан олинган пул маблағлари ҳисобидан тугатувчи томонидан бажарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар тугатилаётган юридик шахснинг пул маблағлари, шу жумладан унинг мол-мулкини реализация қилишдан олинган пул маблағлари унинг солиқ қарзини тўлиқ ҳажмда узиш учун етарли бўлмаса, тўланмай қолган қарз мазкур юридик шахснинг иштирокчилари томонидан қонунчиликда белгиланган миқдорда ва тартибда узилиши мумкин.
(91-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахс тугатилаётганда солиқ мажбуриятини мазкур юридик шахснинг бошқа кредиторлари билан ҳисоб-китоблари ўртасида бажариш навбати фуқаролик қонунчилиги билан белгиланади.
(91-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Тугатилаётган юридик шахс томонидан ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқлар (пенялар, жарималар) суммалари солиқ органи томонидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда бошқа солиқлар бўйича солиқ қарзини узиш ҳисобига ҳисобга олиниши лозим.
Ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқларнинг (пеняларнинг, жарималарнинг) ҳисобга олиниши лозим бўлган суммаси бошқа солиқлар бўйича солиқ қарзига мутаносиб равишда ёки тугатувчининг қарорига биноан тақсимланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тугатилаётган юридик шахснинг солиқлар бўйича қарзи бўлмаган тақдирда, ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқлар (пенялар, жарималар) суммаси шу юридик шахсга ушбу Кодексда белгиланган тартибда у ариза берган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай қайтарилиши лозим. Солиқ тўловчи томонидан ариза тақдим этилмаган тақдирда, ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқлар (пенялар, жарималар) суммаси Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестридан чиқарилган солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади.
(91-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш муносабати билан солиқлар тўлашда ҳам қўлланилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Фуқаролик кодексининг 53-моддаси.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling