Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятининг эконометрик таҳлили Аннотатсия
Download 12.58 Kb.
|
1 2
Bog'liqO\'zbekiston Res-WPS Office
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар:ташқи, алоқа, иқтисодиёт, фаолият, инвеститсияц, назорат, ҳамкорлик, бизнес, хавфсизлик
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятининг эконометрик таҳлили Аннотатсия: Ушбу мақолада мамлакатимизнингташқи иқтисодий алоқалари тўғрисида,Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятининг эконометрик таҳлили хусусида сўз юритилди. Калит сўзлар:ташқи, алоқа, иқтисодиёт, фаолият, инвеститсияц, назорат, ҳамкорлик, бизнес, хавфсизлик Ўзбекистон Республикаси ўз миллий манфаатларига асосланган ҳолда очиқ, ўзаро манфаатли ва коньструктив ташқи сиёсат олиб боради. Республиканинг замонавий ташиқ сиёсий курси дунёда ва минтақада шиддат билан ўзгараётган вазият, ҳамда мамлакатнинг ичидаги кенг кўламли ўзгаришларга асосланиб шаклланади.Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг бош мақсади – давлат мустақиллиги ва суверенитетини, халқаро майдондаги ўрни ва рольини мустаҳкамлаш, ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, республиканинг ташқи иқтисодий манфаатларини фаол тарзда илгари суриш. Мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, экспорт салоҳиятини кучайтириш, инвеститсияцвий жозибадорликни ошириш ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.Шу билан бирга, фитосанитария, санитар-эпидемиологик, ветеринария, экологик назорат органлари ва сертификатлаш органлари (кейинги ўринда – ваколатли органлар) фаолиятини ўрганиш натижалари уларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтувчи товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан назорат функсияцларини амалга ошириш самарадорлиги ва тезкорлигини ошириш, шу жумладан, идоралараро электрон ҳамкорликни жадал жорий қилиш орқали такомиллаштириш зарурати мавжудлигини кўрсатмоқда. Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрьдаги “Техник жиҳатдан тартибга сольиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4059-сон қарори ҳам бунинг ёрқин тасдиғидир. Хусусан, буни биргина металлургия саноати мисолида кўриб чиқадиган бўлсак, О’збекистон металлургия саноатининг етакчи корхоналаридан бири ва МДҲ мамлакатларининг йирик конь-металлургия корхонаси ҳисобланадиган "Олмалиқ КМК" АЖ ташқи иқтисодий фаолияти дунё бозорида сифатли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона ва ишончли бизнес-ҳамкор сифатида тасдиқлашга йуналтирилган. Ушбу мақсадда ко’плаб дастурлар ишлаб чиқилмоқда, бунга эса маҳсулот сифатини ошириб эришиш мумкин. Ҳозирги вақтда комбинат 18 турдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқариб, улар мамлакат ичкарисида, ҳамда унинг ташқарисида сотилмоқда. Бунда экспорт улуши умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 70% ошиг’ини ташкил этади.Ўзининг ташқи иқтисодий фаолиятида комбинат чет эл сармояларини жалб этиб, о’зининг фаол инвестисион сиёсатини олиб бормоқда. Европанинг "АБН АМРО" банки кредит битими буйича агент сифатида чиқди. Мазкур кредит Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатларисиз биринчи тоифадаги халқаро банклар синдикати томонидан тугридан-тугри "Олмалиқ КМК" АЖ берилди ва бу мустақил О’збекистон тарихида содир бо’лган г’айритабиий ҳодиса бо’лди.Мис катодларининг савдо русумини Лондон Металлар Биржасида қайд эттириш мақсадида, комбинатда 2005 йилнинг август ойида мис катодларини автоматик тарзда пакетлаш линияси монтажланиб, ишга тушьирилди. 2005 йил давомида корхонада ИСО 9001:2008 Халқаро стандарт бо’йича Сифат менеджменти тизимини жорий этиш ишлари олиб борилди.Ҳозирги вақтда комбинат томонидан икки йирик завод: Ангрен мис қувурлари заводи ва Жиззах сементц заводи ишга тушьирилди. Мазкур объэктлар янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш бо’йича инвестисион лойиҳаларнинг бир қисми ҳисобланади. Хусусан, "Ангрен қувур заводи" Унитар корхонаси йилига турли диаметрдаги 8000 тонна мис қувурлари ишлаб чиқариш қувватига эга бо’лган "Ангрен" эркин индустриал зонада ташкил этилди. Корхона экспортга 95% маҳсулот сотишни режалаштирмоқда. Эконометрия (юн. уй хўжалигини юритиш санъати ва...метрия), эконометрика — иқтисодий жараёнларни таҳлил қилиш, иқтисодий ахборотларга ишлов беришнинг математик ва иқтисодий статистик усулларини ва модельларини ишлаб чиқиш ва қўллаш билан шуғулланадиган фан. Эконометрия иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг аниқ миқдорий қонуниятлари ва ўзаро алоқаларини математик ва статистик усуллар, модельлар ёрдамида ўрганади. Эконометрияда қўлланиладиган модельлар ёрдами билан статистика, прогноз ва режа маълумотлар асосида миқдорий натижалар олинади. Эконометриянинг пайдо бўлиши иқтисодий таҳлиллар ва тахминлаш учун иқтисодий статистик усуллар ва йўлйўриқларнинг зарурати билан боғлиқ. Иқтисодий-статистик маълумотларни математик усулда ўрганиш 19-асрнинг охирлари — 20-асрнинг бошларидан бошланди. 20-асрнинг 20—30-йилларида эконометрия мустақил фан сифатида ажралиб чиқди. "Эконометрия " терминини дастлаб поляк иқтисодчиси А. Чомпа (1910) қўллаган, норвег иқтисодчиси, Халқаро эконометрия жамияти (1930)нинг асосчиларидан бири Р. Фриш унга илмий йўналиш берди (1926). Дастлаб эконометрия доирасида иқтисодий жараёнлар ва уларга таъсир этадиган омиллар ўртасидаги коррелятсион алоқаларни ифодаловчи аналитикстатистик модельлар ишлаб чиқилди. Иқтисодий ривожланишни таҳлил қилишда иқтисодий ўсиш модельларидан фойдаланилди. Рус олими Л.В. Канторович норматив модельларни ишлаб чиқишга катта ҳисса қўшди. Ҳозирги эконометрия усуллари ёрдамида прогнозлашга оид кўплаб масалаларни юқори аниқлик даражасида ечиш мумкин. Ҳозирги даврда эконометрия иқтисодий ривожланишнинг математик усулларини такомиллаштиришда, иқтисодий сиклцлиликни асослаш, талаб ва таклиф кўрсаткичларини ҳисоблаш, талабнинг ўзгарувчанлик хусусиятларини баҳолаш, ишлаб чиқариш сарф харажатларини ва жамғариш суръатлари ўзгаришларини таҳлил этиш, ишлаб чиқаришнинг тармоқлараро боғликдигини ўрганишда ва бошқалар масалаларни тадқиқ ва таҳлил этишда қўлланилади. Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий интегратсия жараёнларига кириб бориши, республикамизнинг ҳам ички, ҳам ташқи салоҳиятни янада юксалтирмоқда.Ўзбекистоннинг интегратсия тузилмаларидаги иштироки туфайли унинг икки томонлама ва куп томонлама халқаро алоқалари кенгайиб бораётганлиги, дунё жамоатчилиги томонидан эътироф этилмоқда. Download 12.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling