Ўзбекистон республикасининг


-модда. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари


Download 0.71 Mb.
bet39/119
Sana08.11.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1756047
TuriКодекс
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   119
Bog'liq
Мехнат Кодекси

97-модда. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари

Меҳнат шартномаси қуйидаги сабабларга кўра бекор қилиниши мумкин:


1) тарафларнинг келишувига кўра. Ушбу асосга биноан меҳнат шартномасининг барча турлари исталган вақтда бекор қилиниши мумкин;


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги "Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида"ги 12-сон Қарорининг 7, 14-бандлари

2) тарафлардан бирининг ташаббуси билан;




Қаранг: МКнинг 99, 100-моддалари

3) муддатнинг тугаши билан;




Қаранг: МК 75-моддаси биринчи қисмининг учинчи-тўртинчи хатбошилари, 105-моддаси

4) тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра;




Қаранг: МКнинг 106-моддаси; АВ томонидан 1999 йил 14 июнда 746-сон билан рўйхатга олинган, МҳВ томонидан тасдиқланган "Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидалари" 2.39-бандининг еттинчи хатбоши

5) меҳнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра. Меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш тўғрисидаги шарт меҳнат шартномасида бу шартнома иш берувчи томонидан корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилганда, шунингдек қонунда йўл қўйиладиган бошқа ҳолларда ҳам назарда тутилиши мумкин. (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


6) янги муддатга сайланмаганлиги (танлов бўйича ўтмаганлиги) ёхуд сайланишда (танловда) қатнашишни рад этганлиги муносабати билан. (ЎзР 01.05.1998 й. 621-I-сон Қонуни таҳриридаги банд)


Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги "Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида"ги 12-сон Қарорининг 45-банди

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling