Ўзбекистон республикасининг


-модда. Айрим тоифадаги давлат хизматчиларига тааллуқли


Download 0.71 Mb.
bet114/119
Sana08.11.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1756047
TuriКодекс
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119
Bog'liq
Мехнат Кодекси

276-модда. Айрим тоифадаги давлат хизматчиларига тааллуқли
меҳнат низоларини кўриб чиқиш хусусиятлари

Айрим тоифадаги давлат хизматчиларининг меҳнат шартномасини бекор қилиш, бошқа ишга ўтказиш, асоссиз равишда бошқа ишга ўтказиш ёки меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарни ундириш ва интизомий жазо бериш масалаларига тааллуқли меҳнат низолари қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.




Қаранг: ОМ 1996 йил 30 августдаги 282-I-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисида"ги Низом II бўлимининг 13-банди; ВМ 2000 йил 5 майдаги 180-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органларида хизматни ўташ тўғрисида"ги Низомнинг 25-банди, ВМ 2001 йил 6 июлдаги 291-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисида"ги Низом V бўлимининг 37-банди
277-модда. Ходимларни суд харажатларидан озод қилиш

Ходимлар меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича судга мурожаат қилганларида суд харажатларини тўлашдан озод этиладилар.




Қаранг: ФПКнинг 110-моддаси; СК 329-моддасининг 1-банди
278-модда. Меҳнат низоларини кўрувчи органларнинг қарорига
биноан тўланган суммаларни қайта ундириб олишдаги чекловлар

Меҳнат низолари юзасидан меҳнат низолари комиссияси чиқарган қарор, шунингдек суд чиқарган қарор асосида тўланган суммаларни, башарти қарор ходимнинг берган ёлғон маълумотларига ёки тақдим этган сохта ҳужжатларига асосан қабул қилинган бўлиб, пировардида у назорат тартибида бекор қилинган ҳоллардагина, ходимдан қайта ундиришга йўл қўйилади.


279-модда. Ортиқча тўланган иш
ҳақини қайта ундириб олиш шартлари

Иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас, ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато оқибатидаги ортиқча тўловлар бундан мустасно.


Ходимга у берган ёлғон маълумотлари ёки тақдим этган сохта ҳужжатлари оқибатида тўланган суммалар ундан суднинг қарори ёки ҳукми асосида ундириб олинади.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling