Ўзбекистон республикасининг


Download 0.71 Mb.
bet6/119
Sana08.11.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1756047
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119
Bog'liq
Мехнат Кодекси

II БОБ. МЕҲНАТГА ОИД
МУНОСАБАТЛАРНИНГ СУБЪЕКТЛАРИ

14-модда. Ходим меҳнатга оид муносабатларнинг субъекти сифатида


15-модда. Иш берувчи меҳнатга оид муносабатларнинг
субъекти сифатида
16-модда. Ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқлари
17-модда. Иш берувчининг асосий ҳуқуқлари
18-модда. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий
жиҳатдан тартибга солишнинг хусусиятлари
19-модда. Меҳнат жамоаси меҳнатга оид муносабатларнинг
субъекти сифатида
20-модда. Ходимлар ва иш берувчиларнинг вакиллик органлари
меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари сифатида
14-модда. Ходим меҳнатга
оид муносабатларнинг субъекти сифатида

Белгиланган ёшга етган (77-модда) ҳамда иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари бўлиши мумкин.




Қаранг: МКнинг VI боби
15-модда. Иш берувчи меҳнатга оид муносабатларнинг
субъекти сифатида

Қуйидагилар иш берувчилар бўлиши мумкин:


1) корхоналар, шу жумладан, уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари ўз раҳбарлари тимсолида;
2) мулкдорнинг ўзи айни бир вақтда раҳбар бўлган хусусий корхоналар;
3) ўн саккиз ёшга тўлган айрим шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда.
16-модда. Ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқлари

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин иш танлаш, ҳаққоний меҳнат шартлари асосида ишлаш ва қонунда белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.




Қаранг: Конституциянинг 37-моддаси

Ҳар бир ходим:


ўз меҳнати учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан оз бўлмаган миқдорда ҳақ олиш;


Қаранг: МКнинг 154, 155-моддалари; “Фуқаролар даромадлари солиғи олинмайдиган энг кам иш ҳақи, ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич (нулинчи) даража ва пенсияларни ўзгартириш динамикаси”

муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, бир қатор касблар ва ишлар учун иш кунини қисқартириш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, байрам кунлари, шунингдек ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар бериш орқали таъминланадиган дам олиш;




Қаранг: МКнинг 115, 116, 129, 131, 133-138-моддалари

хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилиш;




Қаранг: МКнинг 211-моддаси

касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;




Қаранг: МК 58-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбоши, 60-моддаси, 64-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбоши, 77-моддасининг иккинчи қисми, 143-моддаси учинчи қисмининг еттинчи хатбоши, 248, 253-256-моддалари

иш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига ёки мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;




Қаранг: МКнинг 185-моддаси, XII бобининг 2-§

касаба уюшмаларига ҳамда ходимлар ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини ифода этувчи бошқа ташкилотларга бирлашиш;




Қаранг: МКнинг 21-моддаси, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаволиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддаси

қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш;




Қаранг: МКнинг XVI боби; “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун

ўзининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан суд орқали ҳимоя қилиш ва малакали юридик ёрдам олиш;


жамоаларга доир меҳнат низоларида ўз манфаатларини қувватлаш ҳуқуқига эгадир.


Қаранг: МКнинг 281-моддаси

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling