Збекистон республикасининг
-модда. Ишни бажариш муддатлари
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
635-модда. Ишни бажариш муддатлари
Пудрат шарт номасида ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги муддатлари кўрсатилади. Тарафлар ўртасидаги келишувга мувофиқ, шарт номада ишнинг айрим босқичларини тугаллаш муддатлари (оралиқ муддатлар) ҳам назарда тутилиши мумкин. Пудрат шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги, шунингдек оралиқ муддатларини бузганлик учун жавобгар бўлади. Пудрат шарт номасида кўрсатилган ишни бажаришнинг бошланғич, охирги ва оралиқ муддатлари шарт номада назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ўзгартирилиши мумкин. Ушбу Кодекс 337-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган ижро муддатини кечиктириш оқибатлари ишни бажаришнинг охирги муддатига риоя этилмаган ҳолларда юзага келади. 467 Шарҳланаётган модда нормаларида пудрат шарт номаси асосида ишни бажаришда муддатларни белгилаш тартиби ва муддат бузилган тақдирда жавобгарлик назарда тутилган. Модданинг 1-қисмига мувофиқ ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги муддатлари пудрат шарт номасининг шартларига киритилиши лозим. Бунда қонун ишнинг алоҳида қисмларини бажариш босқичлари муддатини («Оралиқ муддат») белгилаш имконини яратиб берган. Ишни бажариш муддатини белгилашнинг аҳамияти шундаки, ушбу муддатда пудратчи ишнинг тугалланмаганлиги учун жавобгар бўлади. Буюртмачи ишни ўз вақтида бажармаганлиги натижасида етказилган зарарни пудратчидан ундиришга ёки шарт номани бекор қилишга ҳақли. Шуни эътиборга олиш керакки, Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шарт номавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунида ишларни ўз вақтида бажармаслик ёки бажармаслик учун жавобгарлик тартиби белгиланган. Товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етка- зиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш шарт нома мажбу- риятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик, ишларни бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling