Збекистон республикасининг


-модда. Ҳисобварақни тасарруф қилишнинг чекланиши


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet410/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   406   407   408   409   410   411   412   413   ...   505
787-модда. Ҳисобварақни тасарруф қилишнинг чекланиши
Мижознинг ҳисобварақда турган пул маблағларини тасарруф 
қилиш ҳуқуқларини чеклашга йўл қўйилмайди, ҳисобварақда турган 
пул маблағларини хатлаш ёки қонунда назарда тутилган ҳолларда 
ҳисобварақ бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан 
мустасно.
1. Банк ҳисобварағини хатлаш деганда, банк ҳисобварағи шарт номаси 
бекор қилинмаган ҳолда ушбу ҳисобварақ бўйича операцияларни вақтинча 
тўхтатилиши тушунилади. Банк ҳисобварағини хатлашнинг чегараси 
хатлаш ҳақидаги қарорда кўрсатилган бўлиши шарт. Агар бир банкда 
мижознинг бир нечта ҳисобварағи мавжуд бўлса, у ҳолда хатлаш айнан 
қайси ҳисобвараққа қўйилиши кўрсатиб ўтилиши керак. Акс ҳолда банк 
хоҳлаган ҳисобварақни хатлаш ҳуқуқига эга.
Фуқаролик суд ишларини юритишда қарздорнинг ҳисобварағини (пул 
маблағларини) хатлаш даъвони таъминлаш ва суд қарорини ижро этиш 
мақсадида амалга оширилиши мумкин. Даъвони таъминлаш мақсадида 


761
хатлаш суд ёки хўжалик суди ажримига асосан амалга оширилади. Суд 
қарори ижросини таъминлаш мақсадида хатлаш шунингдек, суд ижрочиси 
томонидан ҳам амалга оширилади. Жиноят процессуал ҳуқуқи тегишли 
моддаларига асосан, мол-мулк, шу жумладан банк ҳисобварағида мавжуд 
пул маблағлари хатланиши мумкинлигини назарда тутади.
2. Ўзбекистон Респуб ликаси Жиноят-процессуал кодексининг 290-мод-
дасига кўра, ҳукмнинг фуқаровий даъвога ва бошқа мулкий ундириш-
ларга доир қисмининг ижросини таъминлаш учун суриштирувчи, тер-
говчи ёки суд гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки фуқаровий 
жавобгарнинг мол-мулкини хатлаши шарт. Хатлаш тўғрисидаги қарорда 
ёки ажримда у ким томонидан, қачон ва қайси иш бўйича чиқарилгани, 
нима мақсадда ва кимнинг мол-мулки хатланиши лозимлиги, фуқаровий 
даъвони таъминлаш учун хатланаётганда эса, хатланаётган мол-мулк 
суммаси ҳам кўрсатилади. Юридик шахснинг ҳисобварағини хатлаш ҳам 
қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
3. Ҳисобварақ бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳуқуқи қонунда 
белгиланган тартибда давлат органларига берилиши мумкин. Ўзбекистон 
Респуб ликасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги қонунининг 
5-моддасининг биринчи қисми 8-бандига кўра, солиқ текширувини 
ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинган ёхуд давлат 
солиқ хизмати органи мансабдор шахсларининг солиқ тўловчи томонидан 
даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёхуд солиқ солиш объектини 
сақлаш билан боғлиқ ҳудудлар, бинолар, шу жумладан жойларни кўздан 
кечириш учун кириши рад этилган ҳолларда солиқ тўловчининг банклар-
даги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш юзасидан 
суд тартибида чоралар кўриш, бундан жиноий фаолиятдан олинган 
даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг 
аниқланган ҳоллари мустасно.
Солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияла-
рини тўхтатиб туриш қуйидаги ҳолларда давлат солиқ хизмати органла-
рининг қарорлари асосида ҳам амалга оширилиши мумкин:
а) солиқ ва (ёки) молиявий ҳисобот уни тақдим этишнинг белгиланган 
муддати тугаганидан кейин ўн беш кун ичида солиқ тўловчи — юридик 
шахс томонидан тақдим этилмаганда;
б) солиқ тўловчи — юридик шахс кўрсатилган манзилда бўлмаганда.


762
Юқорида кўрсатилган норманинг мантиқий давоми сифатида 
Ўзбекистон Респуб ликасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги 
қонуннинг 7-моддаси 3 қисми 6-бандида, солиқ тўловчи — мижозлар-
нинг ҳисоб-китоб ёки бошқа ҳисобварақларидан пул маблағлари бериш, 
ўтказиш ёки уларни ҳисобдан чиқаришга доир операцияларни давлат 
солиқ хизмати органларининг ёзма талаби бўйича тўхтатиб қўйилиши 
белгиланган. Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб 
қўйиш суд тартибида амалга оширилади, ушбу Қонун 5-моддаси биринчи 
қисмининг 8-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   406   407   408   409   410   411   412   413   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling