Збекистон республикасининг
буриятини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тарафни
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
буриятини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тарафни
бошқа тарафга етказган ўзга зарарни ушбу Кодекснинг 14-моддасига асосан қоплашдан озод қилмайди. 1. Шарҳланаётган моддада қонун чиқарувчи халқаро савдо амалиё- тида тан олинган зарар тушунчасидан келиб чиқади. Бундай зарарларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: а) Ўз. Р ФКнинг 14-моддаси қоидаларига мувофиқ аниқланадиган ҳақиқий зарар ва бой берилган фойда; б) баҳолар ўртасида контрагент етказиб бермаган ёки ҳақини тўламаган товарларни дарҳол сотиб олиш ёки сотиш зарурияти туфайли келиб чиқадиган фарқда ифодаланувчи абстракт зарар. Бундай зарарларни ҳисоблашда баҳолар шартнома бекор қилинган пайт бўйича аниқланади. Зарарни ҳисоблаш учун баҳо шартнома бажарилмаганидан у бекор қилингунга қадар бўлган давр учун инфляция индексини қўллаш ёки индексация қилиш йўли билан аниқланиши ҳам мумкин. Аммо инфляция индекси ўз-ўзидан қўлланилмаслиги керак. 2. Моддада шартнома бекор қилинганида жабрланган тарафга қуйидаги икки йўлдан бирини танлаш имкониятини бериб, кўрилган зарарни исботлашни осонлаштирувчи қоидалар мустаҳкамланган: а) аниқ зарарни (бекор қилинган шартномада белгиланган баҳо билан унинг ўрнига тузилган битимдаги баҳо ўртасидаги фарқдан иборат зарарни) қоплашни талаб қилиш; б) агар мазкур товарнинг жорий баҳоси бўлса, бекор қилинган шарт- номада белгиланган баҳо билан шартнома бекор қилинган пайтдаги жорий баҳо ўртасидаги фарқдан иборат бўлган ўзига етказилган зарарни 125 аниқлаб, «абстракт зарар»ни қоплашни талаб қилиш (бекор қилинган шартнома ўрнига бошқа шартнома тузилмаганида). Юқорида баён этилган қоидаларни қўллашда баъзи бир ҳолатларни эътиборга олиш лозим. Биринчидан, бекор қилинган шартнома ўрнига тузилган шартнома шартларини ҳисобга олиш мумкин бўлиши учун бу шартноманинг ўзи зарарни қоплаш талаби қўйилаётган шартнома бекор қилинганидан сўнг оқилона муддатда тузилган ва унда белгиланган баҳо оқилона бўлиши лозим (Ўз. Р ФК 456-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари). Иккинчидан, жорий баҳо тушунчасининг мазмуни Ўз. Р ФК 456-моддасининг тўртинчи қисмида баён этилган. Товар топширилиши лозим бўлган жойда одатда ўхшаш шароитларда бир хил товар учун тўланадиган нарх жорий баҳо деб эътироф этилади. Айни ҳолда асосан ҳақ тўлашни назарда тутадиган шартномада баҳо назарда тутилмаган ва шартнома шартлари бўйича белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда баҳони белгилаш билан айни бир мезонлардан фойдаланилган (Ўз. Р ФК 356-моддасининг тўртинчи қисмига қаранг). Учинчидан, агар товарни топшириш жойида жорий баҳо (масалан, биржа баҳоси) мавжуд бўлмаса, товарни ташиш харажатларидаги фарқни ҳисобга олган ҳолда бошқа жойдаги унинг ўрнини боса оладиган оқилона жорий баҳодан фойда- ланиш мумкин. 3. Маҳсулот етказиб бериш шартномасини бекор қилиш вақтида зарарни ҳисоблашда таянч нуқтаси сифатида қуйидаги қоидаларни кўрсатиш мумкин: 1) бировнинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар ундиришга йўл қўйилади; 2) ундириш ҳақидаги талаб пул маблағларидан амалда фойдаланган шахсга юборилиши лозим; 3) ундириш имконияти тўловчининг шу жумладан муқобил мажбуриятлар бўйича ҳаракатларининг қонунийлигига боғлиқ бўлади; 4) агар бировнинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар ундириш шартномани бекор қилиш билан бирга амалга оширилаётган бўлса, бундай ундириш маҳсулот етказиб берувчининг мажбуриятни асл ҳолида бажариш мажбуриятини бекор қилади. 4. Тегишли даражада сифатли бўлмаган товар қийматини истеъмолчига қоплаш муносабати билан зарар кўрган сотувчи ишлаб чиқарувчидан кўрилган зарарни тўлиқ қоплашни регресс тартибида талаб қилиш ҳуқуқига эга. 126 5. Ушбу модда қоидаларига мувофиқ ҳисобланган зарарни қолаш ҳақидаги талабларнинг қондирилиши жабрланган тарафни бошқа зарарлар қопланишини ФКнинг умумий қоидаларига мувофиқ талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди (Ўз. Р ФКнинг 14-моддаси). Муайян ҳолларда бошқа зарарлар жумласига, масалан, сотувчининг сотиб олувчи қабул қилмаган товарни сақлаш харажатлари ёки сотиб олув- чининг сотувчи маҳсулотни етказиб бермагани туфайли сотиб олувчи воз кечишга мажбур бўлган тоннажни фрахтлаш харажатлари кири- тилиши мумкин. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling