Збекистон республикасининг
-модда. Рента тўлашни таъминлаш
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рента тўловчи ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутил- ган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек рента олувчи жавобгар
516-модда. Рента тўлашни таъминлаш
Рента тўлаш шарти билан ер участкаси ёки бошқа кўчмас мулк берилганида рента олувчи рента тўловчи ўз мажбуриятларини бажари- шини таъминлаш мақсадида бу мулкка гаров ҳуқуқини олади. Рента сифатида пул суммаси ёки бошқа кўчар мол-мулкни беришни назарда тутадиган шарт номанинг муҳим шарти шуки, унда рента тўловчи ўз мажбуриятларини бажаришнинг гаровини тақдим этишга ёки ушбу мажбуриятларни бажармаслик ёхуд лозим дара- жада бажармаслик хавфини рента олувчи фойдасига суғурталашга мажбур бўлади. Рента тўловчи ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутил- ган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек рента олувчи жавобгар бўлмайдиган ҳолатларда таъминлаш йўқотилган ёки таъминлаш шароитлари ёмонлашган тақдирда рента олувчи рента шарт номасини бекор қилишга ва шарт нома бекор қилиниши туфайли кўрган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. 239 1. Шарҳланаётган моддада белгиланган қоида рента шарт номаси бўйича «заиф тараф» ҳисобланган — рента олувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қўшимча восита вазифасини бажаради. Рента тўлашни таъминлашнинг турли механизмлари назарда тутилган бўлиб, рента тўлаш шарти билан топширилган мол-мулкнинг кўчар ёки кўчмас мулклигига қараб белгиланади. Агар рента тўлаш шарти билан кўчмас мулк топширилган бўлса, рента олувчи берган мол-мулкка нисбатан гаров ҳуқуқини олади. ФК 264-мод- даси 4-қисмига кўра, гаров шарт нома ёки қонун асосида вужудга келади. Ушбу ҳолатда гаров қонун асосида рента тузиш факти туфайли вужудга келади. Шунга қарамасдан, қонунда белгиланган тартибда кўчмас мулк гарови шарт номаси — ипотека шарт номаси (ФК 271-моддаси) тузилиши лозим. Рента тўловчи томонидан рента тўлаш билан боғлиқ мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда рента олувчи ўз талабларини гаровга олинган мулк қийматидан бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантириши мумкин (ФКнинг 264-моддаси шарҳига қаранг). 2. Агар рента тўлаш шарти билан кўчар мулк берилган ҳолларда, рента шарт номасининг муҳим шарти сифатида рента тўланишини таъминлаш усуллари бевосита рента шарт номасида кўрсатиб ўтилиши лозим. Акс ҳолда рента шарт номаси тузилмаган ҳисобланади (ФК 364-моддаси шарҳига қаранг). Рента тўлаш мажбуриятини бажарилишини таъминлаш усуллари бўлиб, ФКнинг 259-моддаси талабларига кўра неустойка, гаров, ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, закалат ва ҳ.к. бўлиши мумкин. Рента шарт номаси тарафлари рента тўланишини таъминлаш мақсадида шарт номада рента тўловчининг рента олувчи фойдасига мажбурият- ларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик хавф-хатарини суғурталашни назарда тутишлари мумкин. Бунда мажбурий суғурта ҳақида сўз юритилади (ФК 914-моддаси). 3. Рента тўловчининг рента тўлаш билан боғлиқ мажбуриятларни бажармаслиги унинг учун ноқулай оқибатларни келтириб чиқаради. Рента олувчи бир томонлама рента шарт номасини бекор қилиш ва суд тартибида рента шарт номасини бекор қилиш билан боғлиқ зарарларни қопланишини талаб қилиш қилиши мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling