Збекистон республикасининг


-модда. Бино ёки иншоотни топшириш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   505
578-модда. Бино ёки иншоотни топшириш
Бино ёки иншоотни ижарага берувчи томонидан топшириш ва 
ижарага олувчи томонидан қабул қилиб олиш тарафлар имзолайди-
ган топшириш далолатномаси ёки топширишга доир бошқа ҳужжат 
бўйича амалга оширилади.
Агар қонунда ёхуд бино ёки иншоотни ижарага бериш шарт-
номасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага берув-
чининг бино ёки иншоотни ижарага олувчига топшириш мажбурияти 
бино ёки иншоот ижарага олувчининг эгалигига ёки фойдаланишига 
топширилганидан ва тарафлар топшириш тўғрисидаги тегишли 
ҳужжатни имзолаганларидан кейин бажарилган ҳисобланади.
Тарафлардан бирининг бино ёки иншоотни шарт номада назарда 
тутилган шартларда топшириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолашдан 
бош тортиши тегишли бўлишига қараб, ижарага берувчининг мол-
мулкни топшириш бўйича ўз мажбуриятларини, ижарага олувчининг 
эса, мол-мулкни қабул қилиб олиш бўйича ўз мажбуриятларини 
бажаришдан бош тортиши деб қаралади.
Бино ёки иншоотни ижарага бериш шарт номаси бекор қилинганида 
ижарага олинган бино ёки иншоот ушбу моддада назарда тутилган 
қоидаларга риоя этган ҳолда ижарага берувчига қайтарилиши лозим.


350
1. Бир шахс томонидан иккинчи шахсга юқори қийматдаги объектларни 
ижарага топшириш қоида тариқасида тегишли ҳужжатлар тузиладиган 
ва имзоланадиган махсус жараёнда расмийлаштирилади. Бундай ҳужжат 
бўлиб иштирокчилар сонига мос нусхаларда тузилган, бир хил юридик 
кучга эга бўлган, топшириш далолатномаси, топшириш-қабул қилиш 
далолатномаси ва ҳ.к. деб номланадиган ҳужжат бўлиши мумкин.
Шарҳланаётган модда шунингдек, тарафларга бино ёки иншоотларни 
ижарага топширишни расмийлаштиришни, топшириш далолатномани ёки 
бошқа ҳужжатни тузиш ва имзолашни расмийлаштириш талабини қўяди.
Топшириш далолатномаси ёки бошқа ҳужжат хусусан қандай аниқ 
мулк, қандай ҳолатда ва қачон ижарага олувчига топширилганлигини 
ёзма тасдиғи бўлиб ҳисобланади. Бундай актни имзолаган пайтдан 
бошлаб ижарага олувчи унинг сақланиши ва бошқа мажбуриятларни 
бажарилиши учун шарт нома бўйича, қонун бўйича ҳам унга топширилган 
мулкнинг титул (қонуний) эгаси сифатида (хусусан, ижарага олинган 
мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятида учинчи шахсларга 
етказилган зиён учун жавобгарликни зиммасига олади) жавобгарликни 
зиммасига олади.
2. Ижарага берувчи томонидан бино ёки иншоотни топшириш бўйича 
ўзининг мажбуриятларини бажариш уни топшириш пайтидан ҳисобланади, 
агарда бунда тарафларнинг топшириш далолатномасини имзолашлари 
билан бир вақтда амалга оширилганда. Агарда қонун ёки ижара шарт-
номасида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.
Ўз навбатида амалда топшириш пайтининг топшириш актини имзолаш 
пайти билан мувофиқ келиши ижарага берувчининг ижарага олувчига объ-
ектни топшириш мажбурияти ижро этилганлигини тасдиғи ҳисобланади.
3. Ижарага олувчининг ижарага берувчи ёки ижарага олувчининг 
шарт номадаги шартларда кўзда тутилган бино ёки иншоотнинг топши-
риш актини ёки бошқа ҳужжатни имзолашдан бўйин тортиши ижарага 
берувчининг мулкни топшириш бўйича ўз мажбуриятларини бажариши-
дан, ижарага олувчи томонидан эса-уни қабул қилишдан бош тортиши 
ҳисобланади.
Тарафларнинг бундай ҳаракатларининг ҳуқуқий натижалари ҳужжатни 
имзолашдан бош тортишнинг ҳаққонийлиги ёки йўқлигидан келиб чиқиб 
турлича бўлиши мумкин.


351
Хусусан, ижарага берувчининг топшириш актини имзолашдан бош 
тортиши, агар ижарага олувчи унга бино ёки иншоотни топширишни 
шартловчи мажбуриятларни бажармаганда ҳаққоний бўлиб ҳисобланади. 
(Масалан аванс ҳақини киритиш бўйича мажбурият).
Ижарага олувчига нисбатан эса, унинг томонидан топшириш актини 
имзолашдан бош тортиши агарда бино ёки иншоотнинг ҳолати шарт нома 
шартларига мувофиқ келмаган тақдирда ҳақли ҳисобланади. Мажбури-
ятларнинг бажарилишидан бош тортиш бир тарафлама бўлишлигига 
қонунда ёки шарт номада кўзда тутилган ҳолатларда мумкин. (масалан, 
агар шарт нома тузиш ва мулкни топшириш даврлари ўртасида ижарага 
олувчида ижара объектидан фойдаланиш учун зарур бўлган лицензиянинг 
амал қилиш муддати тугаган бўлса).
Охирги ҳолатда бундай бош тортишга тарафларнинг Ўз. Р ФК нинг 
24, 237-моддаларидаги тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ижара 
мажбуриятлари амал қилган тақдирда йўл қўйилади.
Бошқа ҳолатларда бундай бош тортиш тарафларнинг ноқонуний 
ҳаракатларини ифодалайди ва жавобгарликни келтириб чиқаради.
4. Ижара шарт номасининг тугатилиши бино ёки иншоотнинг ижа-
рага олувчи томонидан ижарага берувчига топширилиш жараёнини 
назарда тутади. Бундай жараён шарҳланаётган модданинг 1-қисмидаги 
қоидалар бўйича, яъни топшириш акти ёки бошқа ҳужжатнинг тузи-
лиши ва имзоланиши йўли билан амалга оширилади. Бироқ бундай 
ҳолатда ушбу жараённи ҳуқуқий натижаси бошқача бўлади. Улар бошқача 
тўсиқлар мавжуд бўлмаганда мажбуриятларни тўлиқ тугатадилар. Бун-
дай тўсиқлар бўлиб, ижарага олувчи томонидан шарт нома шартларини 
бажариш бўйича йўл қўйилган қонунбузилишлар, хусусан, агар мулк 
камчиликлар билан қайтарилиши ёки унинг таъминланиши амалга оши-
рилмаганлиги, ҳисобланади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling