Збекистон республикасининг
-модда. Ишончли бошқарувда бўлган мол-мулкни
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
855-модда. Ишончли бошқарувда бўлган мол-мулкни
ажратиб чиқариш Ишончли бошқаришга топширилган мол-мулк бошқарув муасси- сининг бошқа мол-мулкидан, шунингдек ишончли бошқарувчининг мол-мулкидан ажратилади. Ушбу мол-мулк ишончли бошқарувчида алоҳида балансда акс эттирилади ва у бўйича мустақил ҳисоб юрити- лади. Ишончли бошқарув билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоб-китоб юритиш учун алоҳида банк ҳисобварағи очилади. Бошқарув муассисининг қарзлари бўйича ундирувни у ишончли бошқаришга топширган мол-мулкка қаратишга йўл қўйилмайди, ушбу шахс ночор (банкрот) бўлган ҳоллар бундан мустасно. Бошқарув муассиси банкрот бўлганида, ушбу мол-мулкни ишончли бошқариш бекор қилинади ва у кимошди савдосига қўйилган мол-мулкка қўшиб юборилади. 1. Айтиб ўтилганидек, ФК 851-моддасига мувофиқ, ишончли бошқаришнинг объектлари бўлиб корхона ва бошқа мол-мулк комплек- слари, кўчмас мулкка кирадиган алоҳида объектлар, қимматли қоғозлар, махсус ҳуқуқлар ва бошқа мол-мулклар бўлиши мумкин. Бу ва бошқа мулклар(кўчар ашёлар) кўрилаётган шарт номанинг объекти сифатида фақатгина уларни алоҳида ажратилган, алоҳида балансда ёки алоҳида банк ҳисобида турганидагина бўлиши мумкин. бундай ажратилишга эҳтиёж мол-мулкни ишончли бошқариш шарт номасининг табиатининг 869 ўзидан келиб чиқади, ишончли бошқарувдаги мулкни таҳсисчининг бошқа мулки билан ёки бошқарувчининг шахсий мулки билан аралашиб кетишини олдини олади. Бу ўз навбатида, ишончли бошқарувга юридик жиҳатдан (алоҳида баланс очиш ёўли билан) ажратиб бўлмайдиган, масалан истеъмол учун мўлжалланган кўчар ашёларни истисно этади. Бошқа жиҳатдан — таркибига кўчар ашёлар ҳам кирадиган турар жой ёки мулк комплекси бутунлай ишончли бошқариш объекти бўла олади. 2. Ишончли бошқаоишда бўлган мулк эгасининг мол-мулки бошқариш таъсисчисининг қарзлари бўйича ундириб олиниши мумкин эмас. Истисно унинг ночор(банкротлиги)лигини ташкил этади. Бу ҳолатда ишончли бошқариш тугатилади ва мусобақа массаига киритилади. Ушбу қоида ишончли бошқарувнинг моддий асослари дахлсизлигини кафолатлайди. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling