Збекистон республикасининг


-модда. Сотиб олувчига сифати тегишли даражада бўлмаган


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   505
434-модда. Сотиб олувчига сифати тегишли даражада бўлмаган 
товар сотилганида унинг ҳуқуқлари
Сотиб олувчига сифати тегишли даражада бўлмаган товар 
сотилганида, агар унинг камчиликлари шартнома тузиш пайтида 
маълум қилинмаган бўлса, сотиб олувчи ўз хоҳишига кўра:
худди шу маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли 
даражада бўлган товарга алмаштиришни;
харид нархини тегишинча қайта ҳисоблаган ҳолда бошқа 
маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада 
бўлган товарга алмаштиришни;
товарнинг камчиликларини текинга бартараф этишни ёки сотиб 
олувчи ёхуд учинчи шахс томонидан товарнинг камчиликларини 
бартараф этиш учун қилинган харажатлар қопланишини;
харид нархини мутаносиб равишда камайтиришни;
кўрилган зарар ўрнини қоплаган ҳолда шартнома бекор қилини-
шини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Товар учун тўланган пул суммасини сотиб олувчига қайтариш 
вақтда сотувчи ундан товардан тўлиқ ёки қисман фойдаланганлиги, 
товар кўриниши йўқолганлиги ёки бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар 
туфайли товар қиймати қанча пасайган бўлса, шунча суммани ушлаб 
қолишга ҳақли эмас.
1. Шарҳланаётган моддадан, шунингдек ФКнинг 408-моддасига 
шарҳдан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2003 йил 13 февралдаги 75-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон 
Республикасида чакана савдо қоидалари”нинг 29-бандидан келиб 
чиққанда, сотиб олувчига сифати тегишли даражада бўлмаган товар 
сотилганида, агар унинг камчиликлари шартнома тузиш пайтида 


77
маълум қилинмаган бўлса, сотиб олувчи ўз хоҳишига кўра: худди шу 
маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган 
товарга алмаштиришни; харид нархини тегишинча қайта ҳисоблаган 
ҳолда бошқа маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли 
даражада бўлган товарга алмаштиришни; товарнинг камчиликларини 
текинга бартараф этишни ёки сотиб олувчи ёхуд учинчи шахс томонидан 
товарнинг камчиликларини бартараф этиш учун қилинган харажатлар 
қопланишини; харид нархини мутаносиб равишда камайтиришни; 
кўрилган зарар ўрнини қоплаган ҳолда шартнома бекор қилинишини 
талаб қилиш ҳуқуқига эга.
2. ФКнинг 408-моддасида назарда тутилган чакана олди-сотди 
шарт номаси бўйича тегишли даражада сифатли бўлмаган товар сотил-
ганида келиб чиқадиган оқибатлардан ташқари сотувчига тегишли 
даражада сифатли бўлмаган товарни қайтариш бўйича барча хара-
жатлар юкланади, шунингдек нуқсонлар аниқлангунга қадар сотувчи 
товардан тўлиқ ёки қисман фойдаланганлиги, товар кўриниши 
йўқолганлиги туфайли товар қийматининг пасайиши ҳам сотувчи 
ҳисобига киритилади.
3. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 
Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ, товарда кафолат муддатида 
топилган нуқсонларни сотувчи истеъмолчи тегишли талаб қўйган 
пайтдан эътиборан йигирма кун ичида, ишлаб чиқарувчи эса, ўн кун 
ичида бепул бартараф этиши лозим. Истеъмолчи кафолат муддати 
тугаганидан кейин товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш 
тўғрисида ишлаб чиқарувчига талаб қўйишга ҳақли. Бундай талаб, 
башарти товарда ишлаб чиқарувчининг айби билан йўл қўйилган жиддий 
нуқсонлар аниқланган бўлса, белгиланган хизмат муддати мобайнида, 
агар хизмат муддати белгиланмаган бўлса, ўн йил мобайнида қўйилиши 
мумкин. Узоқ муддат давомида фойдаланиладиган товарни таъмирлашга 
кетадиган вақтда фойдаланиб туриш учун истеъмолчининг талабига 
биноан нуқсонли товар қайтариб берилганидан кейин уч кун ичида 
унга айни шундай маркали (моделли, артикулли) товар бериб турилади 
(сотувчининг ҳисобидан унинг ўзи ёки вакили элтиб беради). Бунинг 
учун ишлаб чиқарувчи сотувчи билан биргаликда шартнома асосида 
товарларнинг алмашув фондини назарда тутишлари шарт. Мазкур 


78
талаблар татбиқ этилмайдиган узоқ муддат давомида фойдаланиладиган 
товарлар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилайди. 
Товардаги нуқсонларни бартараф этиш хусусида талаб қўйилган 
тақдирда, ундан фойдаланишнинг кафолат муддати истеъмолчининг 
товардан фойдалана олмаган даврга тенг муддатга узайтирилади. 
Мазкур муддат истеъмолчи нуқсонларни бартараф этиш талаби билан 
мурожаат этган кундан эътиборан ҳисоблана бошлайди. Сотувчи 
(ишлаб чиқарувчи) истеъмолчининг таъмирлашга кетадиган вақтда 
фойдаланиш учун шундай товарни бериб туриш ҳақидаги талабини 
бажариш кечиктирилган ҳар бир кун учун, шунингдек нуқсонларни 
бартараф этишнинг шартномадан келиб чиқадиган муддатларидан ортиқ 
кечиктирилган ҳар бир кун учун товар нархининг бир фоизи миқдорида 
истеъмолчига неустойка (пеня) тўлайди.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling