Збекистон республикасининг
-модда. Етказиб бериладиган товарлар учун ҳисоб-китоблар
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Агар шартномада товарларни тўпламга кирадиган алоҳида қисм- лар бўйича етказиб бериш назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи
- Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан
449-модда. Етказиб бериладиган товарлар учун ҳисоб-китоблар
Сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган 108 ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар шартномада товарларни тўпламга кирадиган алоҳида қисм- лар бўйича етказиб бериш назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи товар лар ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан (танлаб олинганидан) кейин тўлайди. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. 1. Маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақини тўлаш муддатлари ва тартиби биринчи даражали аҳамият касб этади. Бунда товар ҳақини у топширилишидан олдин ҳам ёки у топширилганидан кейин ҳам тўлаш назарда тутилиши мумкин. Агар шартномада товарлар ҳақини олдиндан (сотувчи уларни топширгунга қадар) тўлаш назарда тутилган бўлса, тарафлар тўлов муддатини назарда тутаётиб пул суммаси маҳсулот етказиб берувчининг ҳисоб-китоб варағига келиб тушган кундан бошлаб ҳисобланадиган товарларни топширишнинг аниқ муддатини белгилашлари мумкин. Ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган товарларни етказиб беришда тарафлар шартномада ҳақ тўлаш тартиби ва муддатларини белгилайдилар. Бу шартлар Ўз. Р ФКнинг 422-моддасида муҳим шартлар сифатида эътироф этилган. Шартномада товар ҳақини олдиндан тўлаш, насияга сотилган товар ҳақини тўлаш ёки товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги шартлар бўлмаган ҳолда, товар ҳақини тўлаш Ўз. Р ФК 419-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ товар топширилганидан сўнг амалга оширилади. Агар тарафлар ҳисоб-китоб тартиби ва шаклини белгиламаган бўлсалар, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. 2. Товар ҳақини тўлаш муддатлари, қоида тариқасида, шартномада белгиланади ва календарь кунларида эмас, банк кунларида ҳисобланади. Агар тўлов муддати шартномада ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда 109 тутилган бўлмаса, тўловни амалга ошириш мажбурияти бевосита товар олинишидан олдин ёки кейин вужудга келади (Ўз. Р ФКнинг 419-моддаси). Товарни етказиб бериш сотиб олувчининг розилиги билан муддатидан илгари амалга оширилаётган ҳолларда, тўловни амалга ошириш муддатлари муддатидан илгари етказиб беришга розилик тўловнинг бошқача муддатларига киритилган-киритилмаганига боғлиқ бўлади. Агар шартномада ёки муддатидан илгари етказиб беришга розиликда тўлов муддати ҳақида кўрсатма мавжуд бўлмаса, сотиб олувчи товарлар олинган пайтдан бошлаб кейинги кундан кечиктирмасдан товарлар ҳақини тўлаш учун зарур ҳаракатларни бажариши шарт. 3. Агар сотиб олувчи қабул қилинган товар ҳақини тўлашни амалга оширган бўлмаса, маҳсулот етказиб берувчи товар қийматинигина эмас, балки тўловни кечиктирганлик учун пеня тўлашни ҳам талаб қилишга ҳақли. Шартномада сотувчи товарни топширган кундан бошлаб сотиб олувчининг товар баҳосига тенг бўлган суммага фоизлар тўлаш мажбурияти назарда тутилиши мумкин. Товар ҳақини тўлаш амалга оширилган кунга қадар (агар шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса) ундириладиган мазкур фоизлар Ўз. Р ФКнинг 748-моддасига мувофиқ тижорат кредити учун тўлов ҳисобланади. 4. Воситачилик ташкилотлари билан шартнома тузилган ҳолда маҳсулот етказиб берувчи шартномада ёки сотиб олувчининг жўнатиш разнарядкасида кўрсатилган товарларнинг олувчилари билан бевосита ҳисоб-китобларни амалга ошириши мумкин. Сотиб олувчи товарлар ҳақини тўлашни учинчи шахс — товарларни олувчи ҳисобланмайдиган тўловчига юклаш ҳуқуқига ҳам эга. Ўз. Р ФКнинг 334-моддасига мувофиқ олувчи (тўловчи) товар ҳақини тўлашдан асоссиз бош тортгани учун ва тўлов муддатини кечиктириб юборганлик учун сотиб олувчи жавобгар бўлади, яъни олувчи (тўловчи) товар ҳақини тўламаган тақдирда сотиб олувчи унинг ҳақини тўлаши шарт. Сотиб олувчининг товар ҳақини тўлаш мажбурияти қуйидаги ҳолларда вужудга келади: а) олувчи (тўловчи) топширилган товар ҳақини тўлашдан асоссиз бош тортганида; б) товар ҳақини тўлашни кечиктириб юборганида; в) тўлашдан бўйин товлаганида (ҳақни олдиндан тўлашни амалга оширмаганида ва ҳ.к.). 110 Агар маҳсулот етказиб берувчи сотиб олувчи билан тузилган шартнома шартларига риоя қилган бўлса, олувчининг (тўловчининг) товар ҳақини тўлашдан бош тортиши ёки бўйин товлаши асоссиз деб топилади. 5. Бутлиги шартномада белгиланган товарлар ёки товарлар тўплами етказиб берилганида, тарафлар товарларни алоҳида қисмлар бўйича етказиб беришни, шунингдек тўпламга кирувчи ҳар бир қисм ҳақини тўлашни назарда тутишлари мумкин. Алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериладиган товар ҳақини тўлаш тартиби шартномада белгиланган бўлмаса, шарҳланаётган модданинг учинчи қисмида назарда тутилган қоида қўлланади. 6. Товар ҳақини тўлаш мажбурияти олувчига юкланган бўлса, бу сотиб олувчи ушбу мажбуриятдан озод қилинганини англатмайди. Аммо у олувчи тўловни амалга оширмаган ҳолдагина мажбуриятни бажариши лозим. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling