120
118-модда. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани
ўзгартириш
Агар солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига
юборилганидан кейин ушбу талабномада кўрсатилган солиқлар бўйича қарз
суммаси, пенялар ёки солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун
жарималар суммаси ўзгаришига олиб келган ҳолатларни аниқлаган
тақдирда, солиқ органи ушбу солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш
тўғрисидаги аниқлаштирилган талабномани юбориши ёхуд
илгари
юборилган талабномани чақириб олиши шарт. Мазкур қоида солиқ тўловчи
томонидан солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномада кўрсатилган
солиқ, пеня ёки жарималар бўйича қарзлари қисман тўланган ҳолларга
татбиқ этилмайди.
Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги аниқлаштирилган
талабнома
ёки илгари юборилган талабномага доир чақирув хати солиқ тўловчига
ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ўзгаришларга олиб
келган
ҳолатлар аниқланган кундан эътиборан уч кун ичида юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: