Ўзбекистон республикасининг


-модда. Солиқ қарзини солиқ тўловчилар


Download 5.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/314
Sana02.06.2024
Hajmi5.06 Mb.
#1836638
TuriКодекс
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   314
Bog'liq
Soliq kodeksi 2023

124-модда. Солиқ қарзини солиқ тўловчилар
консолидациялашган гуруҳи иштирокчиларининг
бошқа мол-мулки ҳисобидан ундириш 
Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи бўйича фойда 
солиғига доир солиқ қарзини шу консолидациялашган гуруҳ 
иштирокчиларининг бошқа мол-мулки ҳисобидан ундиришда ушбу Кодекс 
123-моддасининг қоидалари ушбу моддада назарда тутилган хусусиятларни 
ҳисобга олган ҳолда қўлланилади. 
Солиқни 
солиқ 
тўловчилар 
консолидациялашган 
гуруҳи 
иштирокчиларининг мол-мулки ҳисобидан ундириш биринчи навбатда 
мазкур консолидациялашган гуруҳ масъул иштирокчисининг ушбу 
Кодекснинг 122-моддасига мувофиқ ундирувга қаратилмаган нақд пул 
маблағлари ва банклардаги пул маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 
Солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул 
иштирокчисида ушбу Кодекснинг 122-моддасига мувофиқ ундирувга 
қаратилмаган нақд пул маблағлари ва банклардаги пул маблағлари етарли 
бўлмаган ёки умуман бўлмаган тақдирда, солиқни ундириш мазкур 


127 
гуруҳнинг бошқа аъзоларидан уларнинг нақд пул маблағлари ҳамда 
банклардаги пул маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 
Солиқ 
тўловчиларнинг 
консолидациялашган 
гуруҳи 
иштирокчиларида ушбу Кодекснинг 122-моддасига мувофиқ ундирувга 
қаратилмаган нақд пул маблағлари ва банклардаги пул маблағлари етарли 
бўлмаган ёки умуман бўлмаган тақдирда, солиқни ундириш мазкур гуруҳ 
масъул иштирокчисининг бошқа мол-мулки ҳисобидан амалга оширилади. 
Бундай ундирув ушбу Кодекс 123-моддаси тўртинчи қисмининг
2–6-бандларида белгиланган кетма-кетликда амалга оширилади. 
Солиқ 
тўловчилар 
консолидациялашган 
гуруҳи 
масъул 
иштирокчисининг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, солиқни ундириш 
ушбу Кодекс 123-моддаси тўртинчи қисмининг 2–6-бандларида 
белгиланган кетма-кетликда мазкур гуруҳ ўзга иштирокчиларининг бошқа 
мол-мулки ҳисобидан амалга оширилади. 
Солиқ органи солиқ тўловчилар тўғрисидаги мавжуд ахборот асосида 
бошқа мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш амалга ошириладиган 
солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳи иштирокчиларининг 
таркибини ҳамда аввалги иштирокчиларнинг мол-мулки етарли бўлмаган 
тақдирда мазкур иштирокчилардан ундирув қандай кетма-кетликда амалга 
оширилишини мустақил тарзда белгилайди. 
Солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг солиқ қарзини 
бошқа мол-мулк ҳисобидан ундириш тўғрисида қарор чиқарилган 
иштирокчиларига нисбатан солиқ тўловчилар учун ушбу Кодексда назарда 
тутилган ҳуқуқ ва кафолатлар татбиқ этилади. 

Download 5.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling