Ўзбекистон республикасининг


-боб. Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентларига


Download 5.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet231/314
Sana02.06.2024
Hajmi5.06 Mb.
#1836638
TuriКодекс
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   314
Bog'liq
Soliq kodeksi 2023

 
48-боб. Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентларига
тўланадиган дивидендлар ва фоизлар тарзидаги
даромадларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари 
 
343-модда. Дивидендлар тарзидаги даромадларга
солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари 
 
Юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг солиқ 
резидентига тўланадиган дивидендларга ушбу Кодекснинг 345-моддасида 
назарда тутилган тартибда тўлов манбаида солиқ солинади ва бундай 


363 
даромадларни олувчи томонидан солиқ базасини аниқлашда чегириб 
ташланади. 
Агар дивидендлар Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган 
юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентига 
тўланса, олинган дивидендларга нисбатан тўланадиган солиқ суммаси уни 
олувчи томонидан олинган дивидендлар суммасидан ва ушбу Кодекс
337-моддаси 
биринчи қисмининг 11-бандида белгиланган солиқ 
ставкасидан келиб чиқиб, мустақил равишда аниқланади. Бунда дивиденд 
олувчилар ушбу моддага мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасини 
даромад манбаи жойлашган жой бўйича тўланган солиқ суммасига 
камайтиришга, агар Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларида 
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳақли эмас. 
344-модда. Фоиз тарзидаги даромадларга солиқ солишнинг
ўзига хос хусусиятлари 
 
Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида 
белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентига 
тўланадиган фоизлар ушбу даромадларни олувчининг солиқ базасида 
ҳисобга олинади ва унга ушбу бўлимда назарда тутилган тартибда солиқ 
солинади. 
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс томонидан 
нотижорат ва бюджет ташкилотларига тўланадиган фоизларга тўлов 
манбаида ушбу Кодекс 337-моддаси биринчи қисмининг 12-бандида 
белгиланган миқдордаги солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади ва бундай 
даромадлар олувчиларнинг солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади. 

Download 5.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling