469
Ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ тўловчи
томонидан мустақил аниқланади.
Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ҳисобот
даври якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ даври бошидан ортиб борувчи
якун билан солиқ базасининг мос солиқ ставкасига фоиз улуши сифатида
ҳисоблаб чиқарилади.
Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисобида
турган
жойидаги солиқ органига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:
1) ҳисобот даври якунлари бўйича – ҳисобот
давридан кейинги
ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай;
2) солиқ даври якунлари бўйича – солиқ
давридан кейинги даврнинг
15 февралидан кечиктирмай;
Ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқни тўлаш
тегишли
ҳисобот (солиқ) даври учун солиқ ҳисоботини тақдим
этиш муддатидан
кечиктирмай амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: