Институт илмий кенгаш котиби __________ И.И. Мехмонов.
I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Ушбу дастур нефт ва газ кимёсини чуқур ўргатиш, уларни кимёвий қайта ишлаш тизимларини таҳлил қилиш, унинг ривожланиш тенденсияларини, ҳамда Республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижаларига таьсир қамраб олади. Шу давр ичида Республикамизда йирик корхоналар Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси ишга туширилди, газни қайта ишлаш заводлари реконструкция қилинмоқда. Бу корхоналарда гидрогенизатцион жараёнлар, каталитик риформинг ва гидротозалаш қурилмалари, ёқилғи ва сурков мойларини қурилмалари ишлаб турибди. Ўзбекистонда нефт ва газ саноатини келгуси порлоқдир.
II. Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари
«Нефт-газкимё саноатида қўлланиладиган қўндирмалар» фанини ўқитишдан мақсад-талабаларни нефт, газ конденсати ва газларни қайта ишлаш натижасида олинган ёқилғиларни сифатини ошириш, физик – кимёвий хоссаларини яхшилаш, углеводород таркибини ўзгариши механизми билан таништиришдир.
«Нефт-газкимё саноатида қўлланиладиган қўндирмалар» фанини ўқитишнинг вазифаси талабаларда нефт, газ конденсати ва газларни физикаси ва кимёси бўйича назарий асос шаклланиши: келгусида ўтиладиган "Нефт ва газни қайта ишлаш технологияси" фанини ўзлаштириш учун назарий асос тайёрлашни таьминлашдан иборатдир.
Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
«Нефт-газкимё саноатида қўлланиладиган қўндирмалар» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида талаби:
- нефт, газ конденсати ва газларни қайта ишлаш натижасида олинган ёқилғиларни сифатини ошириш, физик – кимёвий хоссаларини яхшилаш, углеводород таркибини ўзгариши механизми билан таништиришдир.
-нефт, газ ва газконденсатларининг элемент ва кимёвий таркиби, уларни ташкил қилган барча бирикмалар ҳақида тўлиқ маьлумотга эга бўлиш керак;
-нефт ва газ маҳсулотларининг юқори ҳарорат (термик крекинг, пиролиз жараёни) катализаторлар таьсирида углеводород таркибини қандай йўналишда ўзгариш жараёнларини айтиб бериш, нефт ва газ маҳсулотлари таркибларини аниқлаш ва тозалаш усулларини мустақил бажара олиш кўникмаларига эга бўлиши керак; нефт, газ ва газоконденсатлари ва улардан олинган маҳсулотларнинг баьзи бир физик хусусиятларини лаборатория мосламалари ёрамида аниқлаш, нефтдан олинган мотор ёқилгьиси ва мойларни эксплуатасия хусусиятлари ҳақидаги маьлумотларга эга бўлиб, уларни оптималлаштиришга оид вазифаларни бажариш, тармоқнинг келгусида ривожланиш йўлларини ва шу жумладан, Ўзбекистонда ривожланиш малакаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |