Ўзбекистон ресрубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик технология институти


Дизел ва қозонхона ёқилғилари учун диспергент– барқарорлаш-тирувчилар


Download 1.39 Mb.
bet6/70
Sana23.04.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1392877
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
Neft gaz sanoatida qo`llaniladigan qo`ndirmlar UMK 2022-2023

Дизел ва қозонхона ёқилғилари учун диспергент– барқарорлаш-тирувчилар. Тўйинмаган олтингугуртли бирикмаларни сақлаган дизел ва қозонхона ёқилғиларида сақланиш вақтида баъзан оксидланиш жараёнлари натижасида эримайдиган чўкмалар тушади. Фойдаланиш нуқтаи назаридан бу ҳол нохуш ҳол бўлиб ҳисобланади, суюқ фазадан эримайдиган чўкма олиш учун дисперинт–стабилизатларни қўллаш таклиф қилинган. Эримайдиган оксидланиш маҳсулотларининг ёқилғида тўпланиш вақтида улар коллоид характерига эга ёқилғи эса коллоид система бўлиб ҳисобланади. Демак бу қўндирмаларнинг вазифаси бу системани барқарорлаштириш, эримайдиган моддаларнинг заррачаларини майда дисперсли ҳолатида сақлаб туришидан иборат.
Бундан ташқари, бу турдаги қўндирмалар одатда бир вақтнинг ўзида антиоксидловчилик таъсирга эга, яъни оксидларнинг маҳсулотларининг ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади. Ёқилғилар учун дисперинт–стабилизаторлар сифатида турли хил сирт фаол моддалар: металларнинг нафтенатлари, сульфонатлари, фенолятлари «қутбли» полимерлар деб аталади ва кўпгина бошқа моддалар дисперинт–стабилизаторлар сифатида таклиф қилинган. Амалда асосан қутбли полимерлар қўлланилмоқда. Улар иккита мономерларни юқори молекулали сополимерлари бўлиб, бу мономерларнинг бири қутбсиз характерга, иккинчиси эса қутбли характерга эга бўлади.
Ёқилғилар қурумига қарши қўндирмалар. Этилланган бензин–ларнинг ёнишида бром–қўрғошинли қурумлар ҳосил бўлади, улар эса электр токини яхши ўтказгани учун запал свечаларнинг нормал ишини издан чиқаради. Бундан ташқари бу қурумлар тоза қурум қатлам-лариларининг ўз–ўзидан ўт олиши ҳароратини кескин пасайтиради, бу эса ўз навбатида ишчи аралашмасининг муддатидан олдин аланганишига сабаб бўлади. Кўрсатилган ҳодисалар карбюратор турдаги двигател-ларнинг фойдаланиш шароитларини анча ёмонлаштиради. Олтингугуртли ва ароматланган ёқилғиларни ёқишда дизел двигателларида қурумнинг ҳосил бўлиши двигателдан нормал фойдаланишга халақит беради. Бу носозликлар билан курашишда ёқилғиларга «қурумга қарши» қўндир-малар қўшилади. Этилланган бензинларга фосфор сақланган бирикмалар масалан, трикрезилфосфат, хлорпропилтиофосфат ва бошқалар кирити-лади. Бу қўндирмаларнинг таъсири шундан иборатки фосфор қўрғошин билан бирикма ҳосил қилади. Бу бирикмалар электр ўтказувчан эмас ва углеродли қурилмаларнинг ўз–ўзидан алангаланиш ҳароратини пасайтириш. Дизел ёқилғисига қўндирмалар ёниш жараёнини яхшилаб қурум ҳосил бўлишини камайтиришга мўлжалланган.

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling