Ўзбекистон ўрмон фонди ва унинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши


Download 20.09 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi20.09 Kb.
#1628321
Bog'liq
2 ЎЗБЕКИСТОН ЎРМОН ФОНДИ ВА УНИНГ ҲУДУДЛАР БЎЙИЧА ТАҚСИМЛАНИШИ


ЎЗБЕКИСТОН ЎРМОН ФОНДИ ВА УНИНГ ҲУДУДЛАР БЎЙИЧА ТАҚСИМЛАНИШИ
Ўзбекистон Республикаси Амударё ва Сирдарё оралиғида, Марказий Осиёнинг ўрта қисмидаги ўртача сахро минтақаси зонасида жойлашган. Республикада геоморфологик босқичларга мос келувчи 4 та минтақа мавжуд:текисликлар (сахролар) тоғолди,тоғли ва баланд тоғли ҳудудлар. Текисликлар Қизилқум ва қорақум сахроларини катта қисмини ва Устюрт палатасини бир қисмини эгаллайди. ХХ аср бошларидан охирги 100 йиллик ичида Ўзбекистон ўрмонлари майдонлари 4-5 баравар қисқарди, асосан тўқайзорлар ўзлаштирилиб қишлоқ хўжалиги учун янги ерлар очилди. 1991 йилда ўрмон фонди 5467 минг гани ташкил этган бўлса, кейинги йилларда ўрмон хўжалигига эътибор ортди, ўрмон фонди 10566,392 минг гектарни ташкил этиб, 1,93 марта ошди (2016 йил 1 январ ҳолати) Текисликлар Қизилқум ва қорақум сахроларини катта қисмини ва Устюрт палатасини бир қисмини эгаллайди. ХХ аср бошларидан охирги 100 йиллик ичида Ўзбекистон ўрмонлари майдонлари 4-5 баравар қисқарди, асосан тўқайзорлар ўзлаштирилиб қишлоқ хўжалиги учун янги ерлар очилди. 1991 йилда ўрмон фонди 5467 минг гектарни ташкил этган бўлса, 2017 йилга келиб 10566,392 минг гектарни ташкил этиб, 1,93 марта ортган
Ўзбекистон давлат ўрмон фондининг ўзгариш динамикаси, минг га 2017 йил 1 январ




Йиллар

Умумий давлат ўрмон фонди

Ўрмон билан қопланган майдонлар

1

1990

2507,5

1410,0

2

1995

7374,2

1254,7

3

2000

8073,2

1511,9

4

2005

8536,5

2808,1

5

2010

9462,3

3312

6

2015

9752,3

3543,3

7

2017

10566,392

3185,8

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ўрмон хўжаликлари ерларининг ер тоифалари бўйича тақсимланиши

Республика бўйича ўрмон фонди ерлари 11144480 гектар, шундан ўрмон билан қопланган ерлар 3251338 га; шундан маданий ўрмонзорлар 893049 га, туташган ўрмонлар 147344 га, ўрмон кўчатхоналари 703 га, сийрак ўрмонлар 616926 га, тақир ерлар 210191 га, жами ўрмон билан қопланмаган ерлар 827116 га, жами ўрмонлар 4226501 га ни ташкил қилади. Жами ўрмонсиз ерлар 6933083 га, бу майдонларни лалми, сувли, ҳайдаладиган, пичанзор, яйлов, музлик, қумлик, аҳоли ва бошқа ерлар киради.

ЎЗБЕКИСТОН ТОҒ ЎРМОНЛАРИ


Бу ерлар катта ўрмон бойлигига эга. Тоғ ёнбағирларида жойлашган бу ўрмонлар сув заҳираларин асрашда ва тупроқни эрозиядан ҳамоялашда муҳим ўрин тутади. Ўсимликлар борлиги туфайли оқим сувлари тупроқ ичига сизиб киради, эрозия ва сел жараёнлари олди олинади. Ўрмон остидаги ўрмон тўшамаси ва чиринди қатлами тупроқ юзасидан оқиб келадиган катта қисмини ушлаб қолади. Дарахтзорлар эса қорларни тўплаган ҳолда, нишабликларда намни бир хил меъёрда тақсимланишини ҳамда суғориладиган ерларга сувнинг етиб боришини таъминлайди.
Тоғ ўрмонларида асосий ўрмон ҳосил қилувчи турлар – бу арча турларидир уларнинг умумий майдони 200,2 минг гектар , ўрмон билан қопланган майдони 46,4 минг гектарга тенг . Арчазорлар Олой, Туркистон, Зарафшон, Фарғона, Чотқол, Қурама, Ғарбий Тянь-Шань тоғларида кенг тарқалган. Арчанинг 3 тури ўсади – қора арча, зарафшон арчаси (Juniperus seravschanica) саур арча, ярим шарсимон арча (Juniperus semiglobosa) ўрик арча – туркистон арчаси (Juniperus turkestanica) учрайди. Грек ёнғоғининг табиий массивлари 2,8 минг гектар майдонни эгаллайди. Уларнинг умумий ёғоч заҳираси 63,7 минг м3 ни ташкил этади.

Ўрмон фонди асосан қум-сахроли зонада жойлашган – 9335,273 минг гектар (88,3%) ундан ўрмон билан қопланган майдони – 2781651 минг гектар .Тоғли худудларда 947,788 минг гектар (8,97%) ўрмон майдони бўлиб, унинг ўрмон билан қопланган қисми 356,221 минг гектар ни ташкил этади. Чўл-саҳро ўрмонларида асосий ўрмон ҳосил қилувчи тур саксовул (Hаloxylon) ҳисобланади, унинг умумий майдони 1385,5 минг гектар бўлиб, унинг 1117,5 минг гектар оқ саксовул, 268 минг гектар майдонида, қора саксовул (Hаloxylon pеrsica) ўсади. Уларнинг ўртача ёши 15-18 йил бўлиб, бонитети паст, тўлиқлиги 0,4. қандим ва черкез 193,7 минг гектар майдонни эгаллайди.



Тўқайзорлар республикада 75,5 минг гектар майдонда сақланиб қолган, унинг ўрмон билан қопланган майдони 17,8 минг гектар. Тўқайларда асосий ўрмон ҳосил қилувчи дарахт тури – туранғил тераклари бўлиб, улар 46-64 м3 /га ёғоч заҳираси юзага келтиради. Тўқайларнинг 30,2 минг гектар майдонида жийдазорлар ўсади. Ўзбекистон тоғ - тўқай ўрмонлар
Download 20.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling