Ўзбекистон табиати ўзининг ўсимликлар қоплами ва флористик таркиби билан алоҳида ўзига хос ҳудуддир


Доривор ўсимликларнинг Ўзбекистонда ўрганилиш тарихи


Download 66 Kb.
bet4/4
Sana21.04.2023
Hajmi66 Kb.
#1374173
1   2   3   4
Bog'liq
AVAZBEK

Доривор ўсимликларнинг Ўзбекистонда ўрганилиш тарихи. Ҳозирги кунда Ўзбекистон флорасида учрайдиган доривор ўсимликлардан 110 дан ортиқ турлари, яъни 2,5% тиббиётда ҳар хил касалликларни даволашда кенг қўлланилмоқда, лекин республикамиз ҳудудида дори-дармонлик хусуcиятига эга бўлган ўсимликларнинг 1154 дан кўпроқ турлари тарқалганлиги тўғрисида (Қ.Ҳ.Ҳожиматов ва бошқалар, 2004) маълумотлар берганлар.
“Ўзбекистон флораси” номли 6 жилдли асарда қайд қилинишича, Ўзбекистонда ёввойи, маданий ўсимликларнинг 146 оилага мансуб 4500 га яқин ўсимлик тури бўлиб, уларнинг 577 тури доривор шифобахш ўсимликлар ҳисобланади.
Ўзбекистон флораси доривор шифобахш турларга жуда бой. Бундай турларни илмий асослаб ўрганиш бўйича олимларимиз кўплаб илмий изланиш ва тадқиқотлар олиб бордилар ва ҳозирда ҳам бу ишлар кенг кўламда давом этмоқда.
А.С.Гинзберг, Д.М.Шчербачев, А.Ф.Гаммерман ва бошқа олимларнинг доривор ўсимликларни ўрганиш соҳасидаги хизматлари катта бўлди. Профессор А.Ф.Гаммерман фармакогнозия фанининг асосчиларидан биридир. Унинг «Фармакогнозия» дарслиги 1978 йилгача шу фанга оид ягона дарслик бўлган ва олти марта қайта нашр этилди.
Профессорлар Ф.А.Сатсиперов, А.Ф.Гаммерман ва И.А.Муравевлар доривор маҳсулотлар сифатини яхшилаш соҳасида катта хизмат қилишди. Улар доривор маҳсулотлар учун стандартлар туздилар ва товаршунослик анализи усулларини ишлаб чиқдилар.
Ўзбекистон Республикасининг доривор ўсимликларини ўрганиш, уларнинг заҳирасини аниқлаш, тайёрлаш, ўстириш ва хорижий мамлакатлардан келтирилган турларини экиб кўпайтириш ишлари билан Тошкент фарматсевтика институти, Тошкент, Андижон, Самарқанд, Бухоро тиббиёт ва педагогика, қишлоқ хўжалик ва бошқа институтлар, Тошкент, Самарқанд ва Нукус дорилфунунлари ҳамда республика Фанлар Академиясига қарашли Ўсимлик моддалари кимёси, Биоорганик, Ботаника ва бошқа илмий текшириш институтлари ҳамда Ботаника боғининг тегишли кафедралари ва лаборатория ходимлари шуғулланиб келмоқдалар. Бу борада Ўзбекистоннинг қуйидаги атоқли олимларининг хизматлари салмоқлидир: С.Й.Юнусов, О.С.Содиқов, Қ.3.Зокиров, Х.А.Абдуазимов, П.Х.Йўлдошев, Н.Қ.Абдубакиров, Р.Л.Хазанович, A.Y.Бутков, И.И.Гранитов, И.П.Сукерваник, А.А.Асқаров, И.Қ.Комилов, Н.С.Келгинбаев, М.Б.Султонов, А.Г.Курмуков, У.Б.Зокиров, С.С.Азизова, Ф.С.Садриддинов, П.К.Зокиров, С.С.Саҳобиддинов, С.А.Ҳамидхўжаев, Т.П.Пўлатова, А.Й.Ибрагимов, Х.М.Комилов ва бошқалар.
Ғарбий Тян-Шан ҳудуди флорасида учрайдиган доривор ўсимликларни ўрганиш бўйича тадқиқотчи олимлардан А.Й.Бутков (1969), Р.С.Верник (1984), Г.Х.Ҳамидов (1987), Ў.П.Пратов (1998, 2006), Ш.Камолов (1989), И.И.Малсев (1990), А.М.Махмедов (1991), Т.А.Умаров (1992), Н.Ф. Русанов (1993), К.Тайжанов (1994), У.Рахмонқулов (1999), Қ.Ҳожиматов (1999), Ф.Мухамеджанова (2002) ва бошқалар илмий тадқиқотлар олиб бордилар.
Тадқиқотчи О.Қ.Ҳожиматов Ғарбий Тян-Шан флорасида учрайдиган доривор турларни ўрганиш ва тадқиқот этиш учун 1990-2007 йиллар давомида мунтазам равишда илмий изланишлар олиб борди ва ўтказилган тадқиқотлар натижасида 2008 йилда “Ғарбий Тян-Шаннинг доривор ўсимликлари (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги)” мавзусидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.
Эфир мойлари таркибини ўрганишда, таркибида эфир мойи бўлган ўсимликларни қидириб топишда ҳамда чет мамлакатлардан келтирилган эфир мойли ўсимликларни ўстиришда Б.Н.Рутовский, Г.В.Пигулевский, И.П.Сукерваник, Н.Г.Кирялов, Э.В.Вулф, В.И.Нилов, С.Н.Кудряшов, М.И.Горяев каби олимлар ва уларнинг шогирдларининг хизмати катта.
1936 йилдан бошлаб Тошкент Давлат университетининг кимё факультетида Г.В.Лазуревский ва О.С.Содиқов Ўзбекистонда ёввойи ҳолда ўсадиган алкалоидли ўсимликларни текшира бошладилар.
1943 йилда С.Й.Юнусов бошчилигида Ўзбекистон Фанлар академияси кимё институти қошида алкалоидлар лабораторияси ташкил этилди. Кўп ўтмай бу лаборатория мамлакатимиздаги алкалоидларни ўрганувчи энг йирик марказга айланди. Бу ерда кўпгина малакали мутахассислар етишиб чиқди. 1943—1976 йилларда лаборатория ходимлари томонидан 160 тур ўсимлик тўлик ўрганилди ва улардан 590 та алкалоид ажратиб олинди. Шулардан 295 таси ўсимликлардан биринчи марта ажратиб олинган янги алкалоиддир.
1976 йилгача собиқ Иттифоқ бўйича 430 та алкалоиднинг кимёвий тузилиши аникланган бўлса, шундан 245 тасининг тузилиши С.Й.Юнусов раҳбарлигидаги лаборатория ходимлари томонидан тасдиқланган. Ҳозир ҳам бу лабораторияда илмий тадқикот ишлари қизғин давом этмокда.
Download 66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling