Ўзбекистон тариxи


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

Мевалар Катта тезлик 
Кичик 
тезлик 
1902 
йил 
1903 
йил 
1904 
йил 
1905 
йил 
Олма
Катта тезлик 
Кичик тезлик 
3595 
2383 
3578 
1971 
3126 
1971 
3193 
2221 
Узум
Кичик тезлик 2779 
2975 
2833 
2089 
Олхўри
Кичик тезлик 1501 
1626 
1159 
1404 
Қуруқ мева Кичик тезлик 941 
1267 
1327 
1039 
Ўрик
Катта тезлик 
Кичик тезлик 
18 
312 
14 
403 
12 
334 
12 
442 
Ёнғоқ
Катта тезлик 
Кичик тезлик 
1782 
28 
1719 
14 
1686 
27 
1678 
20 
Ер ѐнғоқ ва 
хандон 
писта 
Катта тезлик 
Кичик тезлик 
104 

97 

124 

117 
0,6 
Нок
Катта тезлик 
Кичик тезлик 
36 
341 
53 
527 
57 
397 
38 
529 
Россия империяси маъмурлари метрополиянинг ички 
муаммолари – бозорларни ғишт маҳсулотлари, саноатни эса жун 
ва тери билан арзон нархларда таъминлаш масалаларини ҳам 
мустамлака Туркистон ҳисобидан ҳал қилиш сиѐсатини олиб 
борди. Маълумотларга кўра, 1889 йилда 5 379 дона қорамол 
териси ва 16 569 пуд чорва маҳсулотлари олиб кетилган бўлса, 
1893 йилда бу кўрсатгич 148141 пудни ташкил этиб, йилдан 
йилга ўсиб борган.
Чорва гўшти аввалига тузланган ҳолда Москва, Санкт-
Петербург, Владивосток, Сибирга олиб кетилган бўлса, 
кейинчалик темир йўл орқали салқинлаштирилган вагонларда 
Россиянинг саноати ривожланганган қисмига олиб кетилган. 
Биринчи жаҳон уруши даврида чорва маҳсулотларини Россияга 
олиб кетиш авжига чиқди. Чунки фронтда отлар ҳамда чорва 
гўштига талаб катта эди.
Россия империясининг Туркистондан ташиб кетган жун ва 
тери маҳсулотлари ҳам метрополия саноатини арзон маҳсулот 
билан таъминлаган. Айниқса, жун ташиб кетиш йилдан йилга 
кўпайиб, маълумотларга кўра, 1910 йилда 563000 пудни ташкил 


171 
этган. Россия бозорларида Бухоро қоракўл териси ниҳоятда 
қадрланиб, жаҳон бозорида ундан катта даромад олинган. 
Нижний Новгород ва Москва бозорларида қорақўл тери айниқса 
қиммат бўлган. Маълумотларга кўра, биргина 1914 йилда 
ўлкадан Россияга 22 654 пуд қорақўл териси олиб кетилган. 
Ўлкадаги ипакчилик саноатини ҳам тўла метрополия 
манфаатларига бўйсундириш империя маъмурларининг асосий 
мақсадларидан бири эди. Аввалига, от ва туя карвонлари орқали, 
кейинроқ эса, Ўрта Осиѐ темир йўллари қурилгач бу соҳага рус 
саноатчиларининг кириб келиши авж олди. Маълумотларга кўра, 
Шарқ ва Ғарб бозорларида донғи кетган юқори сифатли тола ва 
ипак матолар 1889 йилда 7619 пуд олиб кетилган бўлса, Ўрта 
Осиѐ темир йўллари орқали 1907 йилнинг ўзида Туркистондан 
100 149 пуд ипак ташиб кетилган. 
Мустамлака йилларида Туркистонда тайѐрланган пахта 
ѐғига жаҳон бозорида талаб катта эди. Айниқса, темир йўллар 
ишга туширилган рус сармоядорлари Туркистоннинг барча 
вилоятларида ѐғ-мой заводларини ишга тушириб, ўлкадан йирик 
миқдоридаги ѐғ маҳсулотларини арзон нархларда ташиб кетиб, ўз 
бозорларида юқори нархларда сотганлар. Биргина 1911 йилда 
Туркистондан Россияга 1 772 186 пуд пахта ѐғи олиб кетилган.
Юқоридаги бойликларнинг асосий турларидан ташқари 
ўлкадан ҳар йили арзон нархларда катта миқдордаги ѐввойи ва 
доривор ўсимликлар, ош тузи, алебастер каби тоғ жинслари, 
нефть маҳсулотлари, рўзғор буюмлари, матолар, гиламлар ва 
бошқа кўплаб маҳсулотлар Россияга ташиб кетилган. Ташиб 
кетилган Туркистон бойликлари империя маъмурлари ва 
хазинанинг улкан даромад манбаи эди. Тадқиқотчиларнинг ҳисоб 
– китобларига кўра, 1868-1879 йиллар давомида метрополиянинг 
Туркистондан олган даромади 32 413 291 рублни ташкил этган. 
Ўша давр нуқтаи назаридан бу улкан даромад эди.
Тарихдан маълумки, бирон-бир юртни босиб олган 
истилочилар босиб олинган халқнинг маънавий бойлигидан жуда 
қўрққанлар. Чунки, маънавий-маданий бойлик миллий ўзликни 
англашнинг асоси эканлиги барчага маълум. Айнан шунинг учун 
ҳар Россия империяси маъмурлари Туркистон ўлкасининг 
миллий маданиятини йўқ қилиш, миллий-маданий бойликларни 
ташиб кетиш сиѐсатини олиб бордилар. Бунинг натижасида 
маҳаллий аҳолининг миллий-маданий бойликлари – ноѐб 


172 
қўлѐзмалар, археологик топилмалар, қадимий тангалар, архивлар 
каби кўплаб қимматбаҳо ашѐлар мақсадли равишда ташиб 
кетилди. 
Бу йўналишда тадқиқотлар олиб борган айрим олимларнинг 
(Д.Алимова, Н.Содиқова, И.Алимов) ишларидан фойдаланиб 
миллий- маданий бойликларни талон-тарож қилиниши ҳақида 
қисқача тўхталиб ўтиш лозим. Кауфманнинг Хивага юришида 
ҳамкорлик қилган шарқшунос А.Л.Кун ва унинг гуруҳи 
хонликдаги шарқ қўлѐзмалари ва ҳужжатлардан иборат 300 та 
ноѐб коллекцияни тўплаган ва уни 1873 йилда император 
кутубхонасига топширган. Шунингдек, улар Хивадан танга зарб 
қилишга мўлжалланган 200та штамп, муҳрлар боғлами, хон 
тахти, 172та қадимги танга, кўплаб этнографик ашѐларни ҳам 
олиб кетганлар. Бундан илгарироқ Қўқон хонлигидан йиғилган 
130 нусха, Шахрисабздан йиғилган 100 нусха ноѐб қўлѐзма 
асарлар ҳам император кутубхонасига жўнатилган. 
Ўлкадаги Шарқ қўлѐзмаларини тўплашда турли йилларда 
Н.В.Хаников, П.И.Лерх, В.В.Григорьев, В.В.Веляминов-Зернов, 
К.Г.Залеман, 
В.В.Радлов, 
В.Р. 
Розен, 
Н.И.Веселовский, 
В.В.Бартольд, А.Н.Самойлович, А.П.Кун, Е.Ф.Каль ва бошқа 
кўплаб шарқшунослар иштирок этганлар. Улар кўплаб маълум ва 
номаълум қўлѐзмалари тартибга солиб, таржима қилиш, 
тавсифлаш, нашр этиш ишларини амалга ошириб шарқшунослик 
фани ривожига катта ҳисса қўшганлар. Аммо, бу олимларнинг 
кўпчилиги ўз давлати манфаатлари йўлида хизмат қилиб, 
Император кутубхонасини бойитиб борганлар.
Маълумотларга кўра, 1865 йилдан 1917 йилга қадар Россия 
хазиналарига Ўрта Осиѐдан 3 мингта Шарқ қўлѐзмаси тушган. 
Россиянинг биргина Осиѐ музейига 1874-1816 йиллар давомида 
В.А.Иванов томонидан 605 та, К.Г.Залеман 105 та, А.Л.Кун 85 та, 
В.В.Бартольд 20 та, В.В.Веляминов-Зернов 19 та, К.П.Кауфман 
18 та, П.И.Лерх 32 та нодир қўлѐзмаларни топширганлар. 1915 
йилда В.А.Иванов ўлка мадрасалари вақф кутубхоналаридан 1057 
та қўлѐзмани сотиб олган. ХХ аср бошларида Ўрта Осиѐга келган 
К.Г.Залеман Андижон, Қўқон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва 
Ўшда бўлиб маҳаллий халқлар турмуш тарзига оид этнографик 
буюмларни Осиѐ музейи учун олиб кетган. 
Қимматли қўлѐзмалар ѐки нодир қўлѐзмаларни зўравонлик 
билан тортиб олишга VII асрга оид Усмон Қуръони мисол бўла 


173 
олади. Самарқанддаги Хўжа Аҳрор масжиди уламолари рус 
ҳарбийларидан қўрқиб бу мукаддас китобни Самарқанддаги чор 
маъмурларига ―ўз ихтиѐрлари билан‖ топширишга мажбур 
бўлдилар. Туркистон генерал-губернаторининг 1869 йил 24 
октябрдаги хати билан Усмон Қуръони Самарқанддан 
Петербургга олиб кетилган ва император халқ кутубхонасига 
топширилган.
2
Шукурлар бўлсинки, мустақиллик йилларида бу 
муқаддас китоб Тошкентга қайтарилди.
Мустамлака 
йилларида 
рус 
олимлари, 
ҳарбийлар, 
сайѐҳатчилар, амалдорлар, савдогарлар Ўрта Осиѐ халқларининг 
миллий-маданий бойликлари ҳисобланган кўплаб ноѐб буюмлар 
– мис, кумуш, олтин тангалар, турли ҳайкалчалар, кўплаб нодир 
қурол-яроғлар, сопол ва металлдан ишланган хўжалик ашѐлари, 
иморатларнинг нақшинкор безаклари, катта миқдордаги 
этнографик буюмлар, Аҳмад Яссавий мақбарасидаги 2 тонналик 
дошқозон (1989 йилда Туркистонга қайтарилган)Россияга олиб 
кетилган ѐки империя маъмурларининг шахсий коллекцияларини 
безаб турган.
Империя ҳукуматининг кўрсатмаси билан Туркистон 
ўлкасидаги империя маъмурлари Россияга, унинг машҳур 
музейлари – Эрмитаж, Фанлар Академиясининг Осиѐ музейи ва 
бошқа илмий марказларига турли-туман маданият, санъат 
асарларини, тарихий-археологик, этнографик, нумизматик 
ѐдгорликларни доимий равишда йиғиб, тўплаб, жўнатиб 
туришган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат эди: 
1. Туркистон генерал-губернаторининг топшириғи билан 
рус шарқшунос олимлари нодир қўлѐзмаларни, Ўрта Осиѐ 
халқларининг дунѐга машҳур ѐдгорликларидан энг қимматли, 
сирли, нафис, гўзал қилиб ишланган кошинларини қўпориб олиб 
Санкт-Петербургга, 
Эрмитаж 
ва 
бошқа 
музейларга, 
кутубхоналарга жўнатганлар. 
2. Империя маъмурларини янада кўпроқ қизиқтирадиган 
нарса – археологик топилмалар, ер остидан топилган хазиналар, 
сопол ва металл буюмлар бўлган. Туркистон шаҳар ва 
қишлоқларида турли қурилишлар вақтида тасодифан топилган 
қадимий олтин, мис танга ва бошқа буюмлар давлат қонун-
қоидаларига асосан Петербурдаги Археология ҳайъатига 
2
Китоб – 1923 йили Тошкентга қайтарилган, кейинчалик музейда сақланган. 
Фақатгина истиқлол йилларида у Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қайтарилди. 


174 
юборилган. Ҳайъат уларни илмий-тарихий аҳамиятини аниқлаб, 
нодир танга ва буюмларни Санкт-Петербургда олиб қолар ҳамда 
тегишли музейларга тарқатар эди. 
3. Маҳаллий аҳоли оилаларида қадимдан, авлоддан-авлодга 
ўтиб келган, оилавий ѐдгорликлар ҳисобланган, халқ усталари 
мис ва бошқа рангдор металлардан безаб ишлаган санъати 
асарлари бўлган офтоба, чилончин, қумғон, қозон, баркаш, жом 
ва бошқа буюмларни ҳам ташиб кетганлар. 
4. Маҳаллий аҳоли орасидаги коллекциялар, қадимги 
буюмлар ҳаваскорлари йиққан коллекциялардан ҳам энг 
ноѐбларини рус шарқшунослари, Археология ҳайъати, арзимаган 
мукофот эвазига Санкт-Петербургга ташиб кетишган. 
5. Россия империяси босқини жараѐнида хон ва бекларнинг 
саройлари босиб олиниб, талон-тарож қилинганда ҳам олтин, 
қимматбаҳо тошлар, бойликлардан ташқари музейлар учун 
қимматли ашѐлар сарой аѐлларининг зеб-зийнатлари, безаклари, 
хонлар тахти ва бошқа нарсаларни олиб кетилган.
6. Россия музейлари учун олиб кетилган яна бир 
қимматбаҳо ашѐлар бу – этнографик материаллар эди. Рус 
шарқшунослари музейлар учун муҳим безак ҳисобланган шарқ 
халқлари кийимлари – эркаклар, аѐллар халатларини, эркаклар ва 
аѐллар бош кийимларини, нимча, кўйлак, оѐқ кийимлар ва 
бошқаларни Петербург музейларига олиб кетганлар.

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling