Ўзбекистон тариxи


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

Абдулла Қодирий (1894-1938) ўзининг ноѐб истеъдоди
жасорати билан халқимиз маданияти, адабиѐти тарихида ѐрқин из 
қолдирди, кўп асрлик миллий адабиѐтимиз ривожида туб 
бурилиш ясаган, янги босқични бошлаб берган романлар яратди. 
Адиб ―Ўтган кунлар‖, ―Меҳробдан чаѐн‖ асарлари билан ўзбек 
романчилигига асос солди. 
―Ўтган кунлар‖ романи билан ўзбек адабиѐтида янги давр 
бошланди. Роман қаҳрамонлари қисмати ифодаси орқали адиб 
жамият ҳаѐти, ахлоқини, рус босқини арафасидаги халқнинг 
аҳволи, кайфиятини теран тадқиқ қилди. Буюк тарихга, қудратли 
давлатчилик, маданий, маънавий анъаналарга эга Туркистон 
ўлкасининг таназуллига юз тутиш, Россия империясининг 
мустамлакасига айланиш сабабларини очиб берди. 
Қодирийнинг асарлари ХХ асрнинг кўплаб бало-офатларига, 
қора булутли кунларига дуч келди ва улардан эсон-омон чиқди. 
Бу ўлмас асарлар ҳозирда ўзбек адабиѐти осмонида қуѐшдек 
порлаб, одамлар вужудини, қалбларини чароғон этмоқда. 
Чўлпон (1897-1938)-кўп қиррали истеъдод соҳиби эди. 
Чўлпон эҳтиросли асарлари билан ўзбек халқининг миллий 
онгини уйғотишда, унинг янгича маънавиятини шакллантиришда 
катта хизмат қилди. 20-йилларда Чўлпон большевиклар олиб 
борган сиѐсатга нисбатан мухолифатга ўтгани ва бу қарашларини 
яширмай, шеърларида ошкора куйлагани туфайли, уни 
миллатчига чиқариб қўйдилар. Қўйилган айбномаларини 
исботлаш учун асосий далил сифатида ―Бузилган ўлкага‖ 
шеърини келтирдилар. Чиндан ҳам бу шеърда совет воқелигини 
мадҳ этиш йўқ. Бу том маънода ватанпарварлик туйғуси билан 
суғорилган шеър. Шеърда улуғ ўлка бошига тушган фожеалар
ҳақсизликларга, адолатсизликка қарши, анна шу юртнинг эрки ва 


316 
озодлиги учун курашга ундовчи мисралар бор. Адибнинг ―Кеча 
ва кундуз‖ романида Туркистоннинг зулмга, жаҳолатга, 
адолатсизлик ва ҳақсизликка тўла ҳаѐтини очиб берилган. 
Туркистоннинг туганмас дардларини, жароҳатларини 
англаш ва англатиш, уни бирликка, эркка, мустақилликка чорлаш 
ва бу йўлдаги фидойилик ҳар уч адиб ижодининг муштарак 
жиҳатини ташкил қилади.
Ҳамза ўз шеърларида фақат маърифатга чақириш билан 
чекланмайди, у қадимий Туркистоннинг сиѐсий-ижтимоий 
аҳволини ўйлайди, мухторият ғояларини улуғлайди. Масалан, 
унинг ―Туркистон мухториятига‖ деган шеърида ―ислом 
давлати‖ни бир санжоқ остида бирлашишига чақиради, ―араб, 
турк, қобил, ҳиндистон‖ каби халқлардан ташкил топган ―ислом 
миллатини аҳилликка, иттифоқ бўлиб иш юритишга‖ ундайди.
Мустабид тузум йиллари республикамизда адабиѐт билан 
бир қаторда миллий санъат ҳам ривожланди. 1918 йилда Ҳамза 
Фарғонада ―Ўлка Сайѐр‖ сиѐсий труппасини ташкил этди. 
М.Қори-Ёқубов, Й.Эгамбердиев, Ҳ.Исломов, М.Кузнецовалар шу 
театр қалдирғочлари бўлдилар. Ўша йили Маннон Уйғур 
Тошкентда ―Турон‖ жамияти қошида театр тузди. Бу гуруҳ 
кейинчалик Ўлка Давлат намуна театрига айланди. Театрнинг 
биринчи актѐрлари-Аброр Ҳидоятов, Музаффар Муҳамедов, 
Обид Жалилов, Фатхулла Умаров, Сайфи Олимов, Маъсума 
Қориева, Босит Қориев, Зиѐ Саидлардир. Маннон Уйғур 
ватанпарварлик ва маърифатпарварлик ғоялари билан суғорилган 
Фитрат, Ғулом Зафарий, Чўлпон, Қодирий, озарбайжон 
драматурги Ҳусайн Жовид асарларини саҳналаштирди.
Шу йилларда Қори Ёқубов томонидан биринчи бўлиб ўзбек 
халқ мусиқа ансамбли ташкил этилди. 1926 йилда эса юзага 
келган биринчи ўзбек давлат концерт этнографик ансамблига 
атоқли ўзбек хонанда, актѐр, созандалари жалб этилиб, 1929 
йилда унинг заминида Самарқандда Ўзбек давлат мусиқали 
театри ташкил топди. Айнан ўша даврларда атоқли ўзбек 
ижрочилари чет эл гастролларида бўлишган: Тамарахоним ва 
Қори Ёқубовлар Париж ва Берлин(1925)да катта муваффақият 
қозонишган. 1936 йилда Ўзбек давлат филармониясининг ташкил 
этилиши ижрочилик санъатини маълум даражада тизимланишига 
асос бўлди. Ўзбек халқ чолғу асбоблари оркестри, ашула ва рақс 


317 
ансамбллари, хор капелласи, симфоник оркестр унинг таркибида 
иш бошлади.
Октябрь тўнтаришидан сўнг, республикамизда бир қанча 
илмий ва ўқув муассалари ташкил этилди. Хусусан, 1918 йилда 
ташкил этилган Туркистон Халқ Университети қошида бир қанча 
илмий-тадқиқот институтлари фаолият кўрсата бошладилар. 
Тупроқшунослик ва геоботаника, биология, зоология, педагогика 
ва психология, физика-математика, экология илмий-тадқиқот 
институтлари шулар жумласидандир. 
Шунингдек, республикада 20-йиллар охири-30 йиллар 
бошида Тропик тиббиѐт институти, Тиббий паразитология ва 
гелминтология илмий-тадқиқот институти, Сув хўжалиги 
тажриба-тадқиқот институти ва бошқа илмий муассасалар 
ташкил қилинди. 
30-йилларда республикамиз ҳамда минтақада илм-фан 
равнақига муносиб ҳисса қўшган маҳалллий миллатга мансуб 
олимлар этишиб чиқдилар. Улар: Т.Қори-Ниѐзий, Т.Саримсоқов, 
С.Сирожиддинов, О.Содиқов, Н.Долимов, Т.Зоҳидов, У.Орипов, 
С.Умаров ва бошқалардир. 
Илмий-тадқиқот муассасалари тармоғи ва илмий кадрлар 
сонининг жадал ўсиши, олимлар олдига янги вазифаларнинг 
қўйилиши, илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш ва 
уларни мувофиқлаштириб туриш ишларини такомиллаштиришни 
тақозо қилди. 1932 йилда Фан қўмитаси таъсис этилиб, 1940 
йилда унинг негизида Иттифоқ ФА Ўзбекистон филиали 
(ЎзФАН) тузилди. Шу даврдан ЎзФАН Ўзбекистоннинг илмий-
тадқиқот марказига айланди. Унинг таркибига геология, 
ботаника, кимѐ, сув хўжалиги муаммолари, тарих, тил ва адабиѐт 
институтлари; тупроқшунослик, зоология, физика ва математика 
секторлари; Тошкент астрономия обсерваторияси; иқтисодий 
тадқиқотлар ва картография бюроси киритилди.
1943 йилда Ўзбекистон Фанлар Академияси (ЎзФА) ташкил 
этилди, унинг биринчи президенти этиб академик Тошмуҳаммад 
Ниѐзович Қори-Ниѐзий сайланди.
Ўзбек математика атамашунослиги асосчиси, таниқли 
математик Тошмуҳаммад Қори Ниѐзий замонавий ўзбек 
математик тафаккурининг шаклланиши ва ривожига бебаҳо ҳисса 
қўшган олимдир. Унинг Беруний мукофотига сазовор бўлган уч 
жилдлик ―Асосий математик анализ курси‖ номли асарининг 


318 
илмий қиммати олий математикадан биринчи ўзбек тилидаги 
оригинал қўлланма эканлигидадир. Ўзбекистон халқларининг 
маданий ҳаѐти тарихига оид илмий ишлар, ўзбек математика ва 
астрономия илмлари тарихи, хусусан, Улуғбекнинг астрономия 
мактабига оид асарлар ҳам Қори Ниѐзий қаламига мансубдир. 

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling