Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари


Жарқўтон аҳолисининг диний қарашлари тўғрисида янги


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/33
Sana14.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1772188
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33
Bog'liq
ozbekiston hududida davlatchili

Жарқўтон аҳолисининг диний қарашлари тўғрисида янги 
маълумотлар. А.А. Асқаров ва Т.Ш. Шириновнинг умумий фикрига кўра, 
Жарқўтон олов ибодатхонаси нафақат шаҳар, балки бутун воҳанинг диний 
маркази вазифасини бажариб, илк зардуштийлик характерида бўлган
1
.
Илк давлатларнинг шаклланиши билан диннинг ҳам марказлашув 
жараѐни кечган. Марказлашаѐтган ягона дин билан бир қаторда жамоа 
динлари ҳам сақланиб қолганлиги кузатилмоқда.
Жарқўтонда зоолатрик диний қарашларни терракот ҳайкалчалар 
мисолида кузатишимиз мумкин. Сигир (ҳўкиз), туя каби ҳайвонлар шаклида 
ифодаланган ҳайкалчалар, муҳрларда тасвирланган илонлар, бургутлар каби 
ҳайвонлар аҳолининг зоолатрик диний қарашларини ифодалайди.
Икки ўркачли туянинг зоолатрик характер кашф этганлигини унинг 
терракот ҳайкал сифатида ифодаланиши биринчи омил бўлса, Авестада у 
«кучли», «баджаҳл» ҳайвон сифатида тилга олинади. Учинчи ва энг асосий 
омил эса зардуштийлик динининг асосчиси исмида туянинг қўлланишидир. 
«Zaraouštra» даги «uštra» сўзи туяни англатиши бу ҳайвоннинг илоҳийлик 
белгисини ифодалайди.
Аждодлар руҳига сиғиниш алоҳида диний қараш сифатида мавжудлиги 
фанда аллақачон исботланган. У универсал бўлмаслигидан ташқари 
ибтидоий ҳам эмас. У тарихий тараққиѐтнинг патриархал уруғчилик 
босқичига хос. «Ўлган ота-боболар ва уруғ бошлиқларининг руҳи 
авлодларни доимо бало-қазолардан сақлайди»,- деган тушунча ушбу ибодат 
турининг мақсади ҳисобланади. «Руҳ доимо тирик, у одамзотни қўллаб-
қувватлайди» тушунчаси ушбу ибодат турининг мавжудлиги асосидир
2
.
1
Аскаров А.А., Ширинов Т.Ш. Древнебактрийский храм огня в Южном Узбекистане // Градостроительство 
и архитектура. – Т., 1989. – С. 31-42. 
2
Токаров С.А. Ранние формы религии. - М., Наука, 1990. - С. 255. 


ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА ДАВЛАТЧИЛИКНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
(БАҚТРИЯ МИСОЛИДА) 
www.arxeologiya.uz 
23 
Жарқўтонда 
аждодлар 
руҳига 
ибодат 
қилиш 
каби 
диний 
тасаввурларнинг мавжудлигини бу ердан топилган эркак кишининг бюсть 
ҳайкали, ҳомиладор аѐлнинг қорин қисмидан топилгпн иккита эмбрион
кўринишли лой массаси мисолида кузатиш мумкин. Эркак кишининг оғзи 
очиқ ва кўзлари юмуқ ҳолатда ифодаланиши асосида ўлган киши ҳайкали деб 
аталди ва аждодлар руҳининг ҳомиладор аѐлни, у дунѐга келтириши 
кутилаѐтган чақалоқларни бало-қазолардан сақлашини, яьни аждодлар 
руҳининг диний қараш сифатида ифодаланишининг археологик кузатилиши 
деб ҳисоблаймиз. Ҳомиладор аѐл ҳайкали қорин қисмининг ҳар-ҳар жойи 
қизил рангга бўялиши, қўл билан қорин қисм оралиғида илонларнинг 
ифодаланиши нариги дунѐ тушунчасини беради. Маълумки, мифологияда 
қизил ранг қонни, илон эса ер ости илоҳиятидан далолатдир. Шу азоб-
уқубатлардан ҳомиладор аѐлни фикримизча, «аждодлар руҳи қутқара олиши 
мумкин». 
Ушбу топилманинг бошқа тушунчасини ҳам айтиб ўтиш мумкин. 
Иккинчи фикр фалсафий қараш бўлиб, дунѐнинг пайдо бўлиши, унинг 
доимийлигини кўрсатувчи, диний қарашларга нисбатан ҳаѐтий манзарани 
тасвир этиш ғояси ѐтган кўринади. Ўлган одам 

ҳомиладор аѐл 

инсон 
сифатида шаклланган эмбрион 

инсон сифатида шаклланаѐтган эмбрион. 
Қон ва илонлар тасвири эса «қора куч»лар сифатида намоѐн бўлади. 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling