Ўзбекистонда қайси соҳалар ходимлари энг кўп коррупцияга қўл ураётгани маълум қилинди


Жамила Маҳмудова, ўқитувчи (Швеция)


Download 31.98 Kb.
bet5/7
Sana16.06.2023
Hajmi31.98 Kb.
#1515073
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ўзбекистонда қайси соҳалар ходимлари энг кўп коррупцияга қўл ураётгани маълум қилинди

Жамила Маҳмудова, ўқитувчи (Швеция):
Швецияда директор бўлиш учун 3 йил ўқиш шарт. Бу иш фаолияти давомида бўлиши ҳам мумкин. Ҳафтада маълум кунларда ўқишга бориши, бошқа пайтларда иш жараёнида тажриба орқали ҳам ўша дастурни бажариши лозим бўлади.
Бунда уларга бошқарув жараёни ва ҳужжат ишларидан тортиб, муомала маданиятигача ўргатилади. Директор бутун мактабга жавобгар шахс сифатида тайёрланади.
***

  • Маълумот учун, 2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда педагог кадрлар тайёрлайдиган ОТМлар ва лицензияга эга хусусий таълим ташкилотларига халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатаётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларнинг малакасини ошириш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, 2021/22 ўқув йилидан бошлаб, Авлоний номидаги институт ва унинг ҳудудий марказларида ОТМларнинг педагогик бўлмаган бакалавриат таълим йўналишларида ўқиётган талабалари учун педагогик тайёргарлик модуллари амалиётга киритилади. Бунда:

  • модуллар бўйича бакалавриатнинг сўнгги икки босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишга қабул қилинади;

  • модуллар бўйича ўқитиш талабаларнинг ОТМда таҳсил олишдан бўш вақтида, Халқ таълими вазирлигининг гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Вазирлик гранти эҳтиёж юқори бўлган педагогик мутахассисликлар бўйича ажратилади;

  • модулларни грант асосида ўзлаштирган талабалар ОТМни битирганидан сўнг камида икки йил ишлаб бериш учун вазирлик томонидан давлат умумий ўрта таълим ташкилотларига тақсимланади;

  • модулларни ўзлаштирганлик тўғрисидаги сертификатга эга шахсларга ОТМда ўқишни битирганидан сўнг қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан, мутахассислигига оид фанлардан умумий ўрта ва профессионал таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

2021/2022 ўқув йилида ОТМга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланади“2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
2021/2022 ўқув йилида олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси қабул параметрларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:

  • биринчидан, давлат буюртмаси параметрлари доирасида ёшларни олий таълимга қамраб олишни кенгайтириш, давлат гранти асосидаги давлат буюртмаси параметрларини 2020/2021 ўқув йилига нисбатан 25 фоизга оширилган ҳолда белгилаш;

  • иккинчидан, жамиятда аёллар ролини ошириш, эҳтиёжманд оилалар қизлари учун “ижтимоий лифт” тамойили асосида хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини кенгайтириш мақсадида алоҳида грант ўринларини икки баробарга ошириш;

  • учинчидан, олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш бўйича кадрлар буюртмачилари эҳтиёжларини “quota.idm.uz” электрон портали орқали аниқлаш;

  • тўртинчидан, вазирлик ва идоралар, иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёж юқори бўлган йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашда давлат грантини нодавлат олий таълим ташкилотларига ҳам бериш;

  • бешинчидан, олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрларини туман (шаҳар)лар кесимида тақсимлаш.


Download 31.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling