Ўзбекистонда давлат илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини Ўз-ўзини баҳолаш шакли


Уз.4.9.Муассаса томонидан хусусий сектор ва бошқа мижозларга кўрсатиладиган хизматлар рўйхати


Download 85.38 Kb.
bet25/29
Sana11.03.2023
Hajmi85.38 Kb.
#1258319
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
жавоб саволномага (1)

Уз.4.9.Муассаса томонидан хусусий сектор ва бошқа мижозларга кўрсатиладиган хизматлар рўйхати.

Буюртмалар асосида шартномалар тузиш ва бажариш йўналишида:


1.Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг
2021 йил 28 июлдаги 306-ИЧ буйруғи билан тасдиқланган меҳнатни нормалаш тизимларини мувофиқлаштириш чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича услубий тавсияларга асосан Меҳнатни меъёрлаш маркази ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан жами 431 040 485,0 сўмлик шартнома асосида (ИИВ) тизимдаги фуқаролик хизмати ишчи ва ходимлари лавозимларининг амалдаги иш ҳажмини инобатга олган ҳолда ишчи ва ходимлар малака маълумотномаси ва сони нормативларини белгилашнинг янги тартиби ишлаб чиқилмоқда.

2.Шунингдек, “Деҳқонобод калий заводи” акциядорлик жамияти билан жами қиймати 65, 0 млн. сўм бўлган шартнома, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан жами 82, 3 млн. сўмлик, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси Рухий касалликлар клиник шифохонаси билан


21, 6 млн. сўмлик шартномалар тизимида ишчи касблари, ишларнинг тармоқ тариф – малакаси, лавозим меъёрлари ва уларни киритиш шартларини янги тартибини ишлаб чиқиш асосида норматив хужжатлар ишлаб чиқилмоқда.
Институт томонидан қуйидаги касбий стандартларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ мурожаатларига тегишли кўрсатмалар ва тақдим этилган касбий стандартларга ўрнатилган тартибда ҳулоса берилди:
таълим соҳасида касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгаши – 15 та;
иқтисодий фаолият соҳасида касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгаши – 12 та;
ахборот технологиялари ва алоқа соҳасида касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгаши – 26 та;
ветеринария соҳасида касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгаши – 7 та;
ўрмон хўжалиги соҳасида касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгаши – 16 та;
молия ва суғурта фаолияти соҳасида касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгаши – 10 та;
малакани баҳолаш марказларида баҳоланадиган малакалар учун ишлаб чиқилган баҳолаш воситаларини экспертизадан ўтказиш тартиби ва баҳолаш воситалари паспорти макети ишлаб чиқилди.
Қурилиш соҳасида касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгаши -12 та;
Транспорт соҳасида касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгаши – 1 та;
Туризм соҳасида касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгаши -5 та;
Тўқимачилик, тикувчилик ва чарм саноати соҳасида касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгаши – 3;
Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгаши – 4 та;
Сув хўжалиги соҳасидаги касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши – 3 та;
Қишлоқ хўжалиги соҳасида касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгаши – 1 та.
2022 йил 18 февраль куни Корея Республикасининг Ўзбекистондаги KOICA (КОРЕЯ халқаро ҳамкорлик агентлиги) офиси элчихонасининг дастурлар бўйича менежери Seong Minkyung, менежер ёрдамчиси-ривожланиш дастурлари координатори Даврон Ходжиев, Ўзбекистон сертификатлаштириш тизимини ташкил этишни қўллаб-қувватлаш гуруҳи раҳбари Корея инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича эксперти Park, Kye Young билан Ўзбекистонда касбий стандартларнинг амалиётга жорий этилиш ҳолати, шунингдек малакани баҳолаш марказларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган масалаларга доир учрашув бўлиб ўтди.



Download 85.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling