Жамиятни сиёсий жиҳатдан тубдан ислоҳ қилиш йўлларини ишлаб чиқди. Бу жараёнда иккита бош вазифа: - Эски маъмурий тизимни тугатиш ва ҳокимият бошқарув органларини қайта қуриш;
- Янги давлатчиликнинг ҳуқуқий ва сиёсий асосларини яратиш, давлатчиликда янги марказий ва маҳаллий бошқарув тизимини шакллантириш масалаларини ҳал қилишдан иборатдир.
- Олий Мажлисни шакллантириш учун 1994-йил 25-декабрга сайловлар белгиланди.
- 1993-йилни 28-декабрида қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида"ги қонунга кўра республика парламентига сайловлар умумий, тенг, тўғридан тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси I-чақириқ Олий Мажлисига сайлов республикамиз сиёсий ҳаётида улкан ютуқ бўлиб, бунда 250 депутатдан иборат Олий Мажлис -Янги Парламент демократик ва кўппартиявийлик асосида тузилди.
- Олий Мажлис фаолиятини эркинлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси II-чақириқ Олий Мажлисининг VII-сессиясида икки палатали парламент тузиш тўғрисида умумхалқ референдуми ўтказишга қарор қилинди. Шу асосда 2002-йил 27-январда ўтган умумхалқ референдумида қатнашган фуқароларнинг 93,65 фоизи парламентни икки палатадан тузилишини қўллаб-қувватлади.
- 1997-апрелда Олий Мажлис таркибида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) ташкил қилинганлиги ҳақида қарор қабул қилинди. Омбудсман жаҳондаги 85 дан ортиқ мамлакатда бўлиб, унинг ҳуқуқий ҳолатини аниқ равшан белгилаб берувчи конституциявий қонун Марказий Осиё давлатларида биринчи ҳуқуқий ҳужжатдир.
- Мамлакатимизда барча соҳани қамраб олган кенг миқёсли истоҳотларни узлуксиз давом эттириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 1995-йил 26-мартда Президент И. Каримовнинг ваколатини 1997-йилдан 2000-йилгача узайтириш юзасидан умумхалқ референдумини ўтказишга қарор қилди.
-
- Фидокорлар миллий демократик партиясидан номзоди Ислом Каримов учун 11 миллион 147 минг 621 сайловчи ёки сайловчиларнинг 91,90 фоизи овоз
- Ўзбекистон Xалқ демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Абдулҳафиз Жалолов учун 505 минг 161 сайловчи 4,17 фоиз сайловчи овоз берди
- Ислом Каримов президент сайловида овоз бермоқда, 2000 йил 9 январь .
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999-йил 13-январда "Аҳолини аниқ йўналтирилган ижтимоий мадад билан таъминлашда фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари ролини ошириш тўғрисида"ги Фармони ижтимоий ҳимоя соҳасида ўз-ўзини бошқариш органларига янги ваколатлар беришни кўзда тутади:
- фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ижтимоий ролини ошириш;
- ҳудудларни ижтимоий ривожлантириш;
- муҳтож оилаларга аниқ йўналтирилган ижтимоий мадад кўрсатишни такомиллаштириш.
- Шунингдек, маҳаллаларда "Маҳалла” хайрия жамғармаси ёрдамга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатмоқда.
- Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси 1991-йил 1-мартда ташкил топди.
- Мамлакатимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий ва демократик жараёнларда аёлларни фаол иштирок этиши, хотин-қизларни маънавий-маърифий тарбиялашда муҳим рол ўйнамоқда.
- 2001-йилнинг 24-январида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов "Камолот" жамғармаси фаолларини қабул қилди ва ёшларнинг бу ташкилотини мустақиллик давридаги ролини ошириш вазифасини қўйди ва "Камолот" жамғармаси ёшларнинг ҳақиқий етакчиси, уюштирувчиси ва бошқарувчи оммавий ташкилотга айланишини зарур деб топди.
- 2001-йилнинг 25-апрелида Ўзбекистон Миллий университетининг Маданият саройида Республика ёшлари вакилларининг биринчи қурултойида "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати тузилди. Қурултойда ижтимоий ҳаракатнинг низоми ва дастури қабул қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |