Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси
Download 412 Kb.
|
21 demokratik jami
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тошкент – 2006
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИЎзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси ЎЗБЕКИСТОНДА ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ ҚУРИШ НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ (маърузалар матни) I - қисм Тошкент – 2006СЎЗ БОШИ Ўзбекистон давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши муҳим ижтимоий–сиёсий, тарихий ва оламшумул воқеа бўлди. Мустақиллик туфайли мамлакатимизда бозор иқтисодиётига ва умуминсоний қадриятларга асосланган кучли демократик ҳуқуқий давлат, одил фуқаролик жамияти қуриш жараёни босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Демократик жамият қуриш ўз моҳиятига кўра умумжаҳон циви лизацияси ютуқларида юксак тараққий этган мамлакатлар тажрибаларига ҳамда миллий анъаналарга асосланган. Янги давр давлат мустақиллигини мустаҳқамлаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда маънавиятни юксалтириш каби маъсулиятли вазифаларни кўндаланг қилиб қўйди. Президент Ислом Каримов асарларида, маъруза ва нутқларида демократик жамият қуришнинг назарий-амалий асослари ишлаб чиқилди ва халқимиз томонидан амалга оширилмоқда. Ҳар бир фуқаро, биринчи, навбатда, мутахассис кадрлар демократик инсонпарвар жамият қуришнинг оғир ва шарафли вазифа эканлигини англаши, унинг назарий асосларини чуқур ўрганиши, уларни ҳаётга тадбиқ, этишда ўзмеҳнати билан қатнашмоғи зарур. Шу боис, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиётини яхлит курс сифатида ўрганиш ҳозирги кунда мамлакатимиз бошидан кечираётган улкан ўзгаришлар даврининг муҳим талабидир. Бундай билимларни ўқитиш ҳамда ўрганиш борасида Тошкент давлат миллий университети, Тошкент давлат тех ника университети ва бошқа олий ўқyв юртлари маълум тажрибаларни тўплади. Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги бошқа олий ўқув юртларида 1998 йил сентябрдан бошлаб “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” курсини ўқитишга қарор қилди. Шу муносабат билан, “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” курсининг намунавий дастури ишлаб чиқилди. Дастурни яратишда Республика Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги тавсияси билан Олий педагогика институти профессор-ўқитувчилари жамоаси томонидан тузилган дастлабки ўқув дастурдан фойдаланилди. Ўзбекистон Президенти И.А. Каримовнинг асарлари, мустақиллик шароитида Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган қонунлар, Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар, янги жамият қуриш муаммоларини акс эттирувчи бошқа илмий адабиётлар дастурини тузишга асос бўлди. Ушбу маърузалар матни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси томонидан ташкил этилган малака ошириш курсларида тақдим этилган тарқатма материаллари асосида тайёрланди. Download 412 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling