Ўзбекистонда иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш йўллари Бажарди: 4 курс и-162-19 гўруҳ талабаси Абдурахмонов Шакрор Худойберди Ўгли


Download 138.1 Kb.
bet1/6
Sana24.04.2023
Hajmi138.1 Kb.
#1393678
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
iqtisodiyotni tartibga solish ьфмягқшвфт mustaqil ish


Ў ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ТАЛИМ,ФАН ВА ИННОВАТСИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ

ҚАРШИ МУҲАНДИСЛИК ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ



И Қ Т И С О Д И Ё Т Ф А К У Л Ь Т Е Т И


“ИДТТСУ” ФАНИДАН
МУСТАҚИЛ ИШ

Мавзу: Ўзбекистонда иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш йўллари


Бажарди: 4 курс И-162-19 гўруҳ талабаси


Абдурахмонов Шакрор Худойберди Ўгли
(исми-шарифи, отасининг исми)
Илмий раҳбар: Профессор, и.ф.д Эргашев Р.Х.
(исми-шарифи, илмий даражаси, лавозими)

ҚАРШИ-2023


МАВЗУ: Ўзбекистонда иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш йўллари


Режа:


Кириш…………………………………………………………………….3
1. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш тўғрисидаги мавжуд назария ва қарашлар…………………………………………………………………6
2. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий усуллари ва шакллари. Уларнинг ривожланиш босқичлари…………………………………..11
3. Ўзбекистонда иқтисодиётни ислоҳ қилиш стратегиясининг яратилиши……15
4.Ўзбекистондa дaвлaт мулкини хусусийлaштириш вa бошқaриш иқтисодийотни тaртибгa солиш воситaси………………………………………...18
Хулоса…………………………………………………………………...21
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати………………………………23
Кириш


Мустақил иш мавзусининг долзарблиги. Бозор – инсоният тараққиётининг буюк ютуқларидан биридир. Унинг ривожланиши узоқ ёьлни босиб ўтган: бу жараён кичик-кичик ишлаб чиқарувчилар билан истеьмолчилар ўртасидаги алоқалар сифатидаги оддий шаклларидан бошлаб то замонавий ишлаб чиқариш фаолиятининг барча шакллари, жамият иқтисодий субьектлари ўртасидаги ривожланган иқтисодий муносабатлари, ижтимоий махсулотни яратишдан то уни истеьмол етишгача бўлган даврни қамраб олади.
Иқтисодиёт ўзини-ўзи тартибга солиш даврида бозор механизми узоқ вақт мобайинида иқтисодиётни тартибга солишнинг ягона механизм бўлди. Иқтисодиётни давлат томонидан тарибга солиш зарурати ва уни бозор билан уйғунлаштириш бироз кейинроқ юзага келди.
Бозор – бу турли ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш кўринишидаги фаолиятларни мувофиқлаштирувчи мураккаб механизмдир. Бунда ижтимоий меҳнат тақсимоти ва хусусий мулкчилик бозорни ҳал етувчи шартлари бўлиб ҳисобланади.
Бозор иқтисодиётида тадбиркорлик фаолиятининг еркинликлари, ишлаб чиқарувчиларнинг моддий манфаатдорликлари рақобатга ундовчи асосий куч бўлиб ҳисобланади.
Маьлумки, бозорнинг мухим елементи бу нарх ва унинг даражаси бўлиб, бу ишлаб чиқарувчи учун ҳам, тадбиркор учун ҳам ва харидор учун ҳам муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Бозор тизими ишлаб чиқарувчилар ва ҳаридорларни қарор қабул қилишларида егилувчанлик ва мослашувчанлик жихатларини юқори еканлиги билан тавсифланади. Бозор ишлаб чиқарувчи ва истеьмолчи ўртасидаги алоқаларни бўглайди. Тармоқлар ўртасида ресурсларни самарали тақсимланишида, талаб ва таклиф мутаносиблигини таьминлашда бозор механизми қулайдир.
Жамият иқтисодиётининг ривожланишида, ижтимоий меҳнат тақсимотида, давлатлараро алоқаларнинг кенгайишида, иқтисодиётнинг таркибий қисмлари ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш каби иқтисодий жараёнларда бозор механизмининг тартибга солиш имкониятлари чегараланганлиги намоён бўлади. Бунга иқтисодиётда юзага келган иқтисодий инқироз даври қарама-қаршиликларини мисол келтириш мумкин. 1929-1933 йилларда содир бўлган жаҳон иқтисодий инқирози яққол мисол бўла олади.
Бозор механизми бажара олмайдиган ва тартибга сола олмайдиган ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнининг вазифалари мавжуд. Санаот ривожланишда еркин рақобат асосида ишлаб чиқариш кучлари нафақат якка тартибдаги хусусий мулк доирасида ўсмоқда, балки жамоа (акционерлик)ва бошқа мулкчилик шаклларининг ўрни ҳам ошиб бормоқда. Бироқ, давлат иқтисодиётнинг йирик тармоқларини ўз зиммасига олишга, уларни ривожлантиришга ва тартибга солишга мажбур бўлмоқда. Масалан: темир ёьл, телеграф, почта, мудофаа ва ҳ.к. Бозор механизми бажара олмайдиган ижтимоий вазифалар ҳам мавжуд. Бундан ташқари, бозор муносабатлари асосидаги баьзи фаолият натижаларига давлатнинг аралашуви еҳтиёжи туғилади.
Бу, аввалам бор, иқтисодиётни макро даражада тартибга солишда, аҳолининг маьлум қисмини ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам кўрсатишда (ишсизларга, туғма ногиронларга), пенсия таьминотида, мудофаани таьминлашда, екологик муаммоларни хал етишда, ижтимоий тартибни сақлашда, пул муомаласини тартибга солишда, иқтисодий такрор ишлаб чиқариш циклига таьсир етишда, фундаментал илмни ривожлантиришда давлат аралашувига зарурат туғилади. Ташқи иқтисодий алоқаларни давлат аралашувисиз тартибга солиб бўлмайди. Бозор механизми жамият манфаатларини ҳимоя етиш, узоқ даврли ижтимоий муаммоларни ва мамлакатларнинг ўзаро алоқаларида юзага келадиган муаммоларни бартараф ета олмайди.

Download 138.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling