Ўзбекистонда тўҚимачилик корхоналари ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш
Download 447.63 Kb. Pdf ko'rish
|
malumot
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-жадвал 2015 йилда дунё мамлакатларидаги пахта толаси бозорининг баланс таҳлили (тонна) Мамлакатлар номи
- Бразилия 1495000 966000 - 759000 50,8 230000 Хитой
- Туркия 598000 - 805000 1449000 - 46000 Ўзбекистон
7
№ 5, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1-жадвал Жаҳон пахта толаси ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш даражаси бўйича мамлакатлар улуши № МАМЛАКАТ ЛАР 2009/2010 Й 2015/2016 Й Тола ишлаб чиқариш (млн.тонна) Қайта ишлаш (%) Тола ишлаб чиқариш (млн.тонна) Қайта ишлаш (%) Дунё бўйича 26979 100 23345 100 1 Хитой 7130 39,1 5474 32,0 2 Хиндистон 6256 17,4 6440 24,6 3 АҚШ 2760 3,3 2967 3,54 4 Бразилия 2070 3,6 1495 3,3 5 Покистон 1978 8,4 1656 9,8 6 Ўзбекистон 966 1,0 851 1,5 7 Туркия 483 4,7 598 6,3 бошқа
6072 22,5 3921,5 25,2 Манбаа: Gary Adams. The Economic Outlook For U.S. Cotton 2013. USA.7-8 p www.agrecolchtrel.com Жаҳонда енгил саноатга ихтисослашган етакчи мамлакатлар орасида 2015 йилда ўзида ишлаб чиқарилган пахта толасидан фойдаланиш даражасини таҳлил қилганда Хитой қўшимча 5,3 млн, Покистон 2,3 млн, Туркия эса 3,5 млн. той пахта импорт қилгани ҳолда Ўзбекистон ўз пахтасини 60 % дан юқорисини экспорт қилади (2-жадвал). 2-жадвал 2015 йилда дунё мамлакатларидаги пахта толаси бозорининг баланс таҳлили (тонна) Мамлакатлар номи Ишлаб чиқариш Экспорт Импорт Ўзида қайта ишлаш Захира Бирлик % АҚШ 2967000 2162000 - 814200 27,4 9200 Бразилия 1495000 966000 - 759000 50,8 230000 Хитой 5474000 - 1219000 7360000 - 667000 Хиндистон 6440000 1104000 - 5658000 87,9 0 Покистон 1656000 - 529000 2254000 - 69000 Туркия 598000 - 805000 1449000 - 46000 Ўзбекистон 851000 529000 - 345000 40,5 - Манбаа: National cotton Council of America маълумотлари асосида тайёрланди. (http://www.cotton.org/econ/reports/upload/2016-Annual-Outlook.pdf) “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил 8 № 5, 2017 www.iqtisodiyot.uz Юқоридаги таҳлиллар енгил саноат тармоғини ривожлантириш бўйича жуда кенг хомашё манбаларининг мамлакатимизда мавжудлиги ва ушбу имкониятларидан самарли фойдаланиш ва қайта ишловчи корхоналарга етказиб бериш механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда унинг илмий-услубий асосларини яратиш долзарб муаммо эканлигини асосламоқда. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган пахта хомашёсини қайта ишлаш, уни истеъмолига етказиш жараёнлари тизимли равишда тартибга солинган ва уни бошқарилиши “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ҳамда унинг таркибидаги “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилади. Ушбу акциядорлик жамияти пахта хомашёсини қабул қилиш ва қайта ишлаш, пахта толасини жаҳон бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда экспорт қилиш бўйича ягона комплексни яратиш, пахта, ёғ-мой маҳсулотларининг сифатини ҳамда рақобатдошлигини ошириш, шунингдек республиканинг пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарини модернизация қилиш, техник-технологик қайта жиҳозлаш учун инвестицияларни, жумладан хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида ташкил этилган [15]. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январь, 38-сонли “Республика тўқимачилик тармоғига инвестициялар жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эса тармоққа инвестицияларни янада кенгроқ жалб этиш имкониятларини кенгайтириш билан бир қаторда, унинг моддий-техник базасини шакллантиришда асосий туртки вазифасини бажарди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2006-2008 йилларда тўқимачилик саноати корхоналарини мадернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида”ги ҳамда “2007-2011 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник-технологик қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида”ги қарори “2015-2019 йиллардаги саноатни таркибий ўзгартириш, асосий саноат тармоқларини модернизация ва диверсификациялаш тўғрсидаги” махсус қарорлари енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари оширилишини рағбатлантириш, уни экспортга етказиб беришни кўпайтириш, фаол инвестицион сиёсат шунингдек, корхоналарни модернизация қилиш ҳамда техникавий қайта жиҳозлаш ҳисобига янги иш ўринлари барпо этишни таъминлашнинг асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу таҳлилий маълумотларга суянган ҳолда мамлакатимизда пахта хомашёсини тўлиқ қайта ишлаш ва ундан газлама, тайёр кийим ишлаб чиқариш циклини тўла мувофиқлаштирувчи инновацион тизимни шакллантириш, пахтани қайта ишловчи ва тўқимачилик корхоналари ишлаб чиқариш қувватларидан янада тўлароқ фойдаланиши, шу асосда иқтисодий самарадорликка эришиш лозим. Download 447.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling