Ўзбекистонда яимга нисбатан давлат қарзларининг чегаравий миқдори 0 ва бюджет тақчиллиги дан ошмаслиги керак
Download 14.58 Kb.
|
ФСМУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- У (умумий хулоса)
Ўзбекистонда ЯИМга нисбатан давлат қарзларининг чегаравий миқдори 60 % ва бюджет тақчиллиги 3 % дан ошмаслиги керак Ф (фикр) – Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 29-ялпи мажлисида «Давлат қарзи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилган. Қонун лойиҳаси билан давлат қарзи суммасининг ЯИМга нисбатан энг юқори миқдори 60 фоиздан ошмаслиги, давлат қарзи ҳисобидан фақат ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш мумкинлиги назарда тутилган. «Бу лимит юқори чегара, мақсад эмас. Ҳозирги кунда давлат қарзининг ЯИМга нисбати 37 фоизни ташкил қиляпти. Йил охирига бориб, бу 40 фоиз атрофида бўлиши кутиляпти. Яъни, биз яна 20 фоиз буфер олганмиз», — дея ўз фикрларини билдирган молия вазири ўринбосари Одилжон Исаков. Қонунда қарзнинг ЯИМга нисбати 50 фоизга етганида Вазирлар Маҳкамаси парламентга мана шу қарзни камайтириш юзасидан ўзининг таклифини киритиши ҳам белгиланган. С (сабаб) – Сабаби 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли ташқи қарз маблағларини режага нисбатан кўпроқ жалб қилинганлиги, шу билан биргаликда, ЯИМ ўсиш суратлари ҳам кутилгандан камроқ бўлгангили бўлган. Бу бутун дунёда тескари ўсишда бўлганда ҳам Ўзбекистонда 1,7 фоиз ўсишга эришилган. Шундай бўлса ҳам ўшанда қарзнинг ЯИМга нисбати қарийб 10 фоизга ошиб кетган. Ҳукумат томонидан ўшанда камида 10 фоиз буфер бўлиши керак деган хулосага келинган. М (мисол) – 2022 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи 25,9 млрд долларга етган. «Шундан 23,2 млрд доллари давлат ташқи қарзи ҳисобланади. Бу асосан бюджетни қўллаб-қувватлаш, инфратузилма, саноат ва қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига тўғри келади. Ташқи қарз йўналтирилган соҳалар: Бюджетни қўллаб-қувватлашга — 6 млрд доллар; Ёқилғи-энергетика соҳасига — 5,6 млрд доллар; Транспорт ва транспорт инфратузилмасига — 2,5 млрд доллар; Қишлоқ ва сув хўжалигига — 2,4 млрд доллар; Уй-жой коммунал хўжалигига — 2,2 млрд доллар; Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга — 1,5 млрд доллар; Кимё саноатига — 1,1 млрд доллар; Таълим ва соғлиқни сақлашга — 700 млн доллар; Бошқа стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларга — 1 млрд доллар. У (умумий хулоса) – Бюджетни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳа, мудофаа мақсадида олинган қарз маблағлари давлат бюджетидан сўндирилади. Бу ҳам фоизига, ҳам қарзнинг асосий қисмига тааллуқли. Лекин, иқтисодиётимизни, транспорт, ёқилғи-энергетика, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун олинган қарзлар қайта кредитланган ёки давлат кафолати тақдим қилинган. Иккала ҳолатда ҳам лойиҳадан манфаатдор бўлган давлат корхонаси ёки банклар тарафидан мазкур қарз тўғридан тўғри хориждаги банкка ёки Молия вазирлиги орқали тўланади. Қонун лойиҳаси билан давлат қарзини бошқариш тизимининг яхлитлигини таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги давлат қарзини бошқариш, шу жумладан давлат қарзини жалб қилиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланган. Вазирлар Маҳкамаси томонидан 3 йил муддатга давлат қарзини бошқариш стратегияси тасдиқланиши кўзда тутилган. Download 14.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling