Ўзбекистоннинг энг янги тарихи
Download 19.78 Kb.
|
1 MAVZU
мавзу: Кириш.“Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсади ва вазифалари, назарий-методологик тамойиллари Тарих фани ижтимоий тараққиёт ва ўтмишга оид ҳар хил воқеаҳодисаларнинг изчил ривожланиши, уларнинг қачон, қаерда, қандай ҳолатда юз берганлиги, инсониятнинг пайдо бўлиши ва унинг тадрижий-эволюцион ривожланиш жараёни ва бошқаларни ўрганади. Шунингдек, Ўзбекистон тарихи умумжаҳон-инсоният тарихининг ажралмас қисми ҳисобланиб, у оламшумул воқеликларга жуда бой. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фани яқин тарихни, сўнгги ярим асрдан камроқ вақтни холисона ва ҳаққоний ўрганади. Тарихий ҳақиқат тўла рўёбга чиқиши, ҳаққоний тарих ёзилишида тарих фанининг предмети ва объектини тўғри белгиланиши ўта муҳим аҳамиятга эга. Чунки, Ўзбекистоннинг энг тарихи фани учун ҳам бошқа барча фанлар қатори предмет ва объект масаласи асосий масала бўлиб ҳисобланади. Зеро, фан унинг ўрганиш предмети ва объекти аниқ бўлмаса, унинг олдидаги вазифа ноаниқ бўлиб, мақсадга эришиш мушкул бўлади. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фани ўз хусусиятига кўра, биринчидан, ўзининг бутун диққат эътиборини фақат яқин ўтмишга қаратади, ундан сабоқ беради, хулоса чиқаради, ёш мустақил давлатнинг ҳаёт йўлини кўрсатади. Иккинчидан, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фани бошқа ижтимоий фанларга нисбатан аниқ фан. У математика усулидан кенг фойдаланади. Воқеа ва ҳодисалар қатъий аниқликда, даврий кетма-кетлик-хронологик асосда ўрганилади. Учинчидан, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фани кўп қирралик ва хилмахиллик хусусиятига эга. Унинг ўрганиш предметига эса, мана шу макондаги жамики хилма-хил воқеа ва ҳодисалар, улардаги умумий алоқадорлик ва яхлит бирлик ҳамда қонуниятлар ҳодисаси ва жараёнлар, умуман, халқ ва инсоннинг яратувчанлик фаолияти киради. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фанининг ўрганиш макони-объекти Ўзбекистоннинг мустақиллик даври тарихидир. Объект аниқ тарихий давр, макон, замон ва географик минтақавий чегаралар, маълум бир халқ, миллат, мамлакат тарихи билан боғлиқ бўлиб, шулар доирасидаги воқеа ва ҳодисаларнинг бир бутун ва яхлитликда ўз ичига олади. Предмет эса мана шу бир бутун объект ичидаги аниқ тарихий-маданий, ижтимоий-иқтисодий жараёнлардан иборатдир. Тарих фани бошқа, айниқса, ижтимоий-гуманитар фанлари билан мустаҳкам ва узвий алоқа бирлигида ривожланади. Шунинг учун ҳам, тарихчилар фалсафани, адабиёт ва тилни, диншуносликни ва бошқа фанларни билмай туриб, ҳаққоний тарихни тўла ёритиб беролмайдилар. Шуни ҳам айтиш лозимки, тарих билан бошқа ижтимоий- гуманитар фанларнинг ўрганиш объекти битта яъни жамиятдир. Предмети эса инсон ва табиат. Шунинг учун ҳам бошқа фанлар тарих фани тараққиётига, тарихий ҳақиқатларнинг рўёбга чиқишига бевосита ёрдам беради. Шунингдек, тарих фани ҳам бошқа соҳа фанлари ривожига катта таъсир этади. Аммо, шуни ҳам таъкидлаш жоизки, тарих бошқа фанларни, шунингдек ижтимоий-гуманитар фанларнинг ҳам тарихидир. Чунки бошқа фанларнинг ҳаммаси ҳам, тарих маҳсулидир. Хулоса шуки, тарих фани яъни, Ўзбекистон тарихи миллат ва Ватан тақдирини равнақ топишида муҳим аҳамиятга эга. Масаланинг моҳияти шундаки, биринчидан, ижтимоий-гуманитар фанларнинг ривожланиши ҳар жиҳатдан тарих фанининг нақадар ҳаққоний бўлишига боғлиқдир. Чунки улар тарих билан бевосита боғлиқ. Иккинчидан, тарих фалсафаси қанчалик тўла ва равон юзага чиқса, бошқа ижтимоий-гуманитар фанларнинг мазмун ва моҳияти ҳамда таъсирчанлиги ҳам шунча юксак даражада бўлади. Тарих фалсафаси деганда, тарих яъни ўтмиш тажрибаси ва сабоғидан тўғри хулоса чиқара олиш тушунилади. Бошқача айтганда, ўтмиш-тарихга қараб, келажакни тўғри белгилай олиш ҳам тарих фалсафасини англашни билдиради. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда тарих фани собиқ мустабид тузум мафкурасидан воз кечиш, янги ёндашувлар билан боғлиқ ўзгаришларга юз тутди. Фан тараққиёти ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш Ўзбекистон тарихчилари зиммасига жаҳон амалиёти ютуқларидан келиб чиқиб, тарих фанини янада юқори илмий-назарий даражага олиб чиқиш ҳамда янги илмий йўналишларни ўзлаштириш каби вазифаларни юкламоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори кенгаш ишидаги камчиликларни бартараф этиш ва уни янги поғонага кўтариш ҳамда бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган муҳим ҳужжатлардан биридир. Қарорда Жамоатчилик кенгаши олдига Ўзбекистоннинг энг янги тарихини тизимли, ҳаққоний ва холис тарзда ўрганишни ташкил этиш, янги авлод илмий ва ўқув-услубий адабиётларни яратиш ҳамда мамлакатимизнинг дунёдаги ўрни ва ролини кўрсатишга қаратилган қатор вазифалар қўйилган. Мазкур ҳужжатда кўрсатилган вазифаларни бир-бирини тўлдирувчи икки йўл орқали рўёбга чиқариш лозим. Биринчи йўл – янги авлод илмий ва ўқув адабиётларини яратиш. Иккинчи йўл – мавжуд билимларни ёшларга тарғиб этиш ва ўқитиш. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи ҳақида сўз юритилганда, биз учун, аввало, мамлакатимизнинг 1991 йилдан кейин босиб ўтган тарихий йўли моҳияти ва мазмунини англаб етиш муҳимдир. Бу жараён қандай борганлигини, мамлакатимиз мустақиллик арафасида ва унинг дастлабки йилларида қандай муаммоларга дуч келганини тушуниб етиш муҳим. Ўзбек жамиятида қадимги даврлардан бери айрим демократия унсурлари: ўзини ўзи бошқаришнинг жамоа шакли, маҳалла йиғинлари, оқсоқоллар кенгашлари ва халқ дипломатияси мавжуд эди. Бироқ ҳозирги кунда ушбу институтлар томонидан анъанавий функциялар бажарилишининг ўзи билан қаноатланиб бўлмайди. Биз уларнинг фаолиятини ҳозирги давр талабларига мос янги мазмун билан тўлдиришимиз мақсадга мувофиқдир. Ривожланган демократик давлатларда сиёсий партиялар фуқаролик жамиятининг энг муҳим институтларидан бирини ташкил этади. Мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримов фуқароларнинг давлат ва жамиятни бошқаришда кенг иштирок этишини таъминловчи сиёсий институтларнинг хилма-хиллигига асосланган янги демократик тизим негизларини шакллантириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратган. Собиқ тузум даврида давлат ва яккапартиявийлик тизими шахс устидан ялпи ҳукмронлигини ўрнатган эди. Фуқаронинг ҳуқуқий ҳимояланмагани, бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик усуллари, ҳар қандай муқобил фикрлашнинг тазйиқ остига олиниши кўп одамларда чорасизлик туйғусини уйғотиб, реал ҳаётдан узоқлашиш истагини оширди. “Сиёсий аутсайдерлар” деб аталувчи кишилар сонининг ўсиши, жамиятда ижтимоий пессимизм ва боқимандаликнинг кучайишига сабаб бўлди. Афсуски, бугунги кунда ҳам жамиятда эски даврга хос бўлган ижтимоий онгнинг рецидивлари муайян даражада сақланиб қолмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ушбу ҳолатни назарда тутган ҳолда Ўзбекистондаги сиёсий партияларни жиддий танқид остига олиб, қуйидагиларни таъкидлади: “Очиқ айтиш керак, сиёсий партияларда бу соҳада ҳалигача хотиржамлик, қандайдир мудраб ўтириш кайфияти ҳукм сурмоқда. Ҳеч кимга фойдаси бўлмаган мажлислар соатлаб давом этмоқда, танқидий таҳлил ўрнига майда масалалар билан ўралашиб, долзарб муаммоларнинг ечими четда қолиб кетмоқда”. Бугун кучли фуқаролик жамиятни қуриш вазифаси тобора кўпроқ долзарблик касб этмоқда. Унинг амалга оширилиши реал ва фаол кўп партияли тизимни шакллантиришни талаб этаётир. Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганишда юқорида таъкидлаб ўтилган вазифалар қаторида жамиятни ижтимоий-иқтисодий ислоҳ қилишдаги ўзбек моделининг концептуал асосларини идрок этиш, давлатимизнинг глобал ва минтақавий интеграция жараёнларида иштироки билан боғлиқ масалаларнинг тўғри ва ҳаққоний таҳлилини халқимиз ва келажак авлодга етказиш бурчимиздир. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти мамлакат миллий давлатчилигининг вужудга келиши ва тараққий топишининг энг янги тарихини ўрганиш, илмий, илмий-оммабоп, ўқув-методик, маърифий адабиётларни тайёрлаш ва чоп этиш борасидаги етакчи илмий-тадқиқот муассасаларидан бири. Институтда Ўзбекистон энг янги тарихининг турли жабҳаларини тадқиқ этувчи “Янги ва энг янги тарих”, “Этнология ва антропология”, “Тарихшунослик ва манбашунослик” бўлимлари фаолият кўрсатмоқда. Бу ерда энг янги тарихни ўрганишда тарих, халқаро муносабатлар назарияси, социология, антропология, этнология, фалсафа, иқтисодий назария, сиёсий муаммоларни қамраб олган янги фанлараро ёндашувлар таҳлили амалга оширилмоқда. Яна аҳамиятли жиҳати, институтнинг олти нафар етакчи олими Жамоатчилик кенгаши аъзоси ҳамдир. Олимлар томонидан “Буюк ва муқаддас, мустақил диёр”, “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи: назарий-методологик асослари, ўрганиш тажрибаси, манба ва услублар”, “Ўзбекистон ёшлари ижтимоий-маданий ислоҳотлар жараёнида”, “Ўзбекистоннинг энг янги тарихидан лавҳалар”, “Фарғона водийси шаҳарларида иқтисодий трансформация жараёнлари (1991-1996 йиллар)” каби қатор тўплам ва монографияларнинг нашр этилиши Ўзбекистоннинг энг янги тарихига оид амалга оширилган қатор илмий-тадқиқот лойиҳалар натижаси, дейиш мумкин. Бизда, афсуски, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи турли аспектларини ўрганиш билан шуғулланаётган мутахассисларнинг (тарихчилар, социологлар, сиёсатшунослар, файласуфлар, иқтисодчи олимлар, ҳуқуқшунослар) тарқоқлиги, улар фаолиятини мувофиқлаштириш талаб даражасида эмаслиги яққол кўриниб қолмоқда. Бугун илмий гуманитар ҳамжамият вакилларининг ҳамкорлигисиз ва биргаликда сарфланадиган куч-ғайратисиз ҳозирги замон тарихининг мазмунини тушуниш мураккаблиги барчага аён. Ана шундай бир пайтда давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори кенгаш ва тарихчиларга муҳим йўриқномаларни белгилаб берди. Институт олимлари ва кенгашнинг фаолиятини қайта кўриб чиқиш, тарихимизни муфассал ифода этадиган тадқиқотлар, китоблар, монография ва дарсликлар яратиш масаласини тез ва сифатли ҳал этмоқ талабини қўймоқда. Мазкур қарорда белгиланганидек, институт ва кенгаш аъзолари қатор режалар, амалга оширилиши зарур бўлган масалаларга жиддий киришган. Унда сиёсат, иқтисод, маданият, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида содир бўлаётган воқеалар асосида Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганиш бўйича комплекс ёндашувни таъминлаш инобатга олинган. Ушбу вазифаларнинг илмий идрок этилиши ва ҳал қилиниши муайян даражада тарих фани мавжуд тушунча-методологик арсеналининг танқидий таҳлили ва тегишли тарзда Ўзбекистоннинг энг янги тарихига оид турли воқеаларни тадқиқ этиш билан шуғулланаётган барча илмий йўналишларнинг назарий салоҳияти янгиланиши билан боғлиқдир. 1. Ўзбекистон тарихи фанининг методологик (услубий) илмий-усул ва тамойиллари қуйидагилардан иборат: - Илмий холислик (объективлик); - Тарихий – таҳлилийлик; - Мантиқий – узвийлик; - Ворислик ва изчиллик; - Хронологик изчиллик; - Ғоявийлик ва ватанпарварлик; - Ҳалол ва холислик; - Қиёслаш ва кузатиш; - Кузатиш ва умумийлаштириш; - Бахслашиш, мунозара юритиш ва исботлаш; - Математик ҳисоблаш; - Шакллаш ва моделлаштириш; - Айримликдан умумийликка (индукция) ва умумийликдан айрим (жузъий)ликка (дедукция); Бугунги кунда ошкоралик, шаффофлик каби тамойиллар илгари сурилаётган бир вақтда тарих қандай бўлса, уни шундайлигича ўрганиш устивор бўлмоғи керак. Чунки яқин тарих кўпчилик ўз кўз ўнгидан ўтказган воқеликлардир. Уни оширмай, яширмай, борича ўрганиш зарурдир. Умуман олганда, Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганиш ва уни ўқитишнинг долзарб муаммолари бўйича кенг мунозараларнинг заруратини чуқур англаган ҳолда олимлар, педагог ходимлар ва маорифнинг бошқа вакилларини тарих илми ва фани масалаларини кенг оммага етказиш ҳамда матбуотда фаол муҳокама қилиш зарур. Жамиятимиз, айниқса, ёш авлод она Ватанимизнинг яқин ўтмишини тушунишга, мураккаб, жўшқин ва жадал суръатлар билан давом этаётган мамлакатимиз мустақиллигининг тарих солномасини тизимли ўрганишга, уни тўлақонли англаб етишга катта эҳтиёж сезмоқда. Мазкур шарафли ижтимоий вазифани амалга ошириш эса ўзбек тарихчиларининг илмий ва фуқаролик бурчидир. Кўп минг йиллик тараққиёт йўлини босиб ўтган ва ўтмишида катта тарихий силжишлар билан бирга, таназзуллар ва инқирозларга гувоҳ бўлган ўзбек халқи ҳаётида ХХ асрнинг охири ва ХХI асрнинг бошлари муҳим аҳамият касб етди. Aна шу даврда халқимиз яратган буюк бунёдкорликлар, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий ва маънавий соҳадаги беқиёс ютуқлар Ўзбекистоннинг бундан кейинги узоқ келажакка мўлжалланган тараққиётига асос бўлиб хизмат қилади. Ушбу даврнинг моҳияти – бутунлай янги тузум, янгича турмуш тарзи, замонавий жаҳон сивилизацияси талабларига жавоб бера оладиган ақлий салоҳият, интеллектуал имконият билан боғлиқлиги муҳим аҳамиятга эга. Гарчи мустақиллик даври тарихан қисқа бўлсада, мустабид тузум исканжасидан чиқиб кетиш, бутун бир халқнинг мустақиллиги ва еркинлигини таъминлаш каби ғоятда таҳдидли ва таҳликали, айни пайтда шарафли жараённи бошдан кечирди. Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида босиб ўтган йўлининг мазмун-моҳияти ва хусусиятларини обьектив баҳолаган ҳолда мустақиллик даврини қуйидаги икки босқичга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлар эди: 1) 1991–2016-йиллар. Бу даврда миллий давлатчилик асослари ва ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини юзага келтиришга қаратилган ўтиш даврининг дастлабки ислоҳотлар жараёнига илк қадамлар қўйилди. Демократик анъаналар асосида янги давлат бошқарув тизими – қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти ташкил этилди ҳамда фуқаролик жамияти асослари яратилди, эркин бозор иқтисодиётига ўтила бошланди. 2000-йилдан мамлакатда фаол демократик янгиланиш ва модернизациялаш жараёнлари кузатилди. Жумладан, кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамиятига босқичма-босқич ўтиш асосий вазифа қилиб қўйилди. Натижада мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий ҳаётида демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнлари чуқурлашди, инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилувчи мустақил суд тизими мустаҳкамланди, фуқаролик жамияти асослари ривожланди. 2010- йилдан демократик ислоҳотлар ва мамлакатни модернизациялаш жараёнини янада чуқурлаштириш масаласи илгари сурилди. Унинг бошланиши Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан мамлакатда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш консепсиясининг ишлаб чиқилиши билан боғлиқдир. Шунингдек, бу давр давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизими, ахборотлаштириш соҳасини ислоҳ етиш, сўз эркинлигини таъминлаш, сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, демократик бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришга қаратилганлиги билан характерланади. 2) 2017-йилдан кейинги йиллар. Бу давр тарихи 2016-йил декабр ойида сайланган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг стратегик тараққиётга асосланган кенг кўламли жадал ислоҳотлар даври ҳисобланади. Натижада, ҳаётимизга янги иборалар, хусусан, “халқ билан мулоқот”, “халқ қабулхоналари”, “виртуал қабулхона”, танқидий таҳлил”, “қатъий тартибинтизом”, “арзон уйлар”, “технопарклар”, “ўз болангни ўзинг асра”, “йўл харитаси”, “кафолатланган хавфсизлик” сингари тушунчалар кириб келди ва ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди Download 19.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling