Ўзбкистон республикаси
Download 290 Kb.
|
Ijtimoiy menejment (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- 5-мавзу. Ижтимоий менежментнинг предмети ва мазмуни 5.1. Ижтимоий менежментнинг шаклланиши 5.2.Тадбиркорлик маданиятини шаклланиши
- 5.2.Тадбиркорлик маданиятини шаклланиши
Назорат саволлар:
Ижтимоий сиёсатнинг моҳияти нимада намоён бўлади? Унинг асосий мақсади қандай? Ижтимоий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тамойиллари қандай? Нима учун кўпгина ривожланган Fарб мамлакатларида ижтимоий сиёсат зарурияти туғилди? Таянч иборалар: Ижтимоий сиёсат, ижтимоий докторина, ҳокимият суверени, ҳокимият органлари, лойиҳа, муниципал ҳамжамиятлар, биринчи босқич, иккинчи босқич, учинчи босқич, «технополис». 5-мавзу. Ижтимоий менежментнинг предмети ва мазмуни 5.1. Ижтимоий менежментнинг шаклланиши 5.2.Тадбиркорлик маданиятини шаклланиши 5.3.Ижтимоий менежментнинг замонавий назарияси 5.1. Ижтимоий менежментнинг шаклланиши Ижтимоий менежментнинг пайдо бўлиши жамият ҳаётида «ижтимоий» ва барча фанлар, айниқса социология ва ижтимоий бошқарувнинг ривожланиши билан узвий боғлиқ. Янги бозор тадбиркордан инновацион ва янада кўпроқ ижодий ҳулкни талаб қилди. Бунга ахборот ва технологик инқилоб мисол. У кичик тадбиркорликка нафақат тирик қолишга, балки бошни кўтариб, йирик ва ўрта корхоналар билан муваффақиятли рақобатлашишга имкон беради. Шу йилларда тадбиркорлик хулқининг бутун иш стратегияси негизидан ўзгармоқда: истеъмол-чиларга мавҳум ёндашувдан - уларнинг эҳтиёжларини, индивидуал дидларини ўрганишга ўтилмоқда. Эгилувчан ва динамик ишлаб чиқаришда янги технологиялар ва маркетингга эҳтиёж сезил-моқда. Бир сўз билан айтганда, XX аср охири тадбиркорлиги, авваламбор бошқарув соҳасида инновацияга айланмоқда. 5.2.Тадбиркорлик маданиятини шаклланиши Шуни таъкидлаш лозимки, тадбирколикда муваффақият кўп жиҳатдан бугун ўзини бизнесга бағишлаган инсондаги одоб сифатлари йиғиндисига боғлиқ. Тадбиркор шахсининг бундай хислатлари ичида асосий эътибор тадбиркорлик маданиятининг шаклланиши билан боғлиқ бўлганларга қаратилади. Бошқарув маданиятида асосий ролни оқилона бошлаш - билим, замонавий концепциялар, илмталаб технологиялар ўйнайди. Менежмент остидаги ижтимоий бошқарувниннг замонавий назарияси ва амалиётида алоҳида ишловчи, ижтимоий гуруҳ ёки бутун жамиятни бошқариш жараёни тушунилади. Деярли барча машҳур ҳорижий қомусларда «менежмент» тушунчаси ижтимоий ташкилот мақсадига инсонларга раҳбарлик қилиш ҳисобига эришиш жараёни сифатида изоҳланади. «Менежмент» кўп маъноли тушунча, у қуйидагиларни билдиради: тадбиркорлик фаолияти, ҳаёт тарзи ва замонавий жамият сиёсати соҳасига таъсир кўрсатувчи ижтимоий ва иқтисодий институт; ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида бошқарув меҳнатида банд бўлган шахслар йиғиндиси; жамият ишлаб чиқаришини бошқаришнинг техник - ташкилий ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатларини ўрганувчи илмий фан, «бошқариш тузилмалари, шахслараро муносабатлар тизими ва механизми, меҳнат фаолиятини рағбатлантириш». Download 290 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling