Ўзбкистон республикаси


Download 290 Kb.
bet21/37
Sana13.02.2023
Hajmi290 Kb.
#1193370
TuriКонспект
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37
Bog'liq
Ijtimoiy menejment (2)

Ёрдамчи-техник персонал - раҳбарлар ва мутахассислар фаолиятига хизмат кўрсатувчи ҳодимлар. Уларни қоида бўйича, алоҳида бошқарув операцияларига қараб таснифланади. Бундай ҳодимларга котиблар, машинистлар, техниклар ва бошқалар киради. Техник ҳодимлар тор ва аниқ касбий тайёргарликка эга, раҳбарлар ва бошқарув мутахассисларига техник ёрдамни таъминлаш, хусусан, бошқарув қарорларини қайта ишлаш ва амалга ошириш ёрдамида таъминлашга чақирилган.


Назорат саволлар:
Ижтимоий менежментнинг тизимининг асосий элементларини санаб беринг.
Улар орасидаги мавжуд алоқа қандай?
Ижтимоий менежмент функцияларини санаб беринг.
Уларни тахлил қилиб беринг.
Ижтимоий менежментнинг ташкилий тузилмасини характерлаб беринг.


Таянч иборалар: бошқарув субъекти, бошқарув услуби, бошкарув функцияси, тузилма категория, бошқарув бўғини, назорат соҳаси, бошқарув воситаси, бошқарув меъёри, икки поғонали, кўп поғонали, чизиқли бўғин, функционал бўғин.
10-мавзу. Ижтимоий менежментда ташкилий муносабатлар
10.1.Ташвилий муносабатларнинг асоси
10.2. Ташкилий муносабатларга таъсир этувчи омил


10.1.Ташвилий муносабатларнинг асоси
Жамиятда мавжуд барча ташкилий муносабатлар икки хил маъно касб эттиши мумкин. Биринчиси - бу бошқариш жараёнида юзага келадиган муносабатлар. Булар аниқ мақсад қўйилгач, унга эришиш усуллари белгилангандан кейин, ишчиларни ўз жойига қўйиш вазифаларни белгилаш ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаб бериш каби муносабатлардир. Бошқарув муносабатларининг бу қисми, ташкилий муносабатларнинг асоси бўлиб, бошқарув самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Ташкилий муносабатларнинг иккинчи маъноси - жамият ижтимоий тизимчаларга бирлиги сифатида намоён бўлиб, ҳар бири ўз ички тузилмасига эга.
Бундай ташкилотнинг умумий принциплари қуйидагилар:
1-фаолиятнинг умумий институционал мақсади;
2-ташкилот аъзоларини меъёрлаштирилган алоқалари;
3-ташқи муҳит билан ўзаро алоқалари;
4-мақсадга эришиш учун барча ресурслардан фойдаланиш.
Ташкилий структура меҳнат бўлимлари, мажбуриятлар иерархияси ва ресурслардан фойдаланиш тартиблиги билан характерланади.
Меҳнат, ускуналар, пул воситалари, ер, капитал ва инсон ресурслари расмий ташкилот ресуслари бўлиб ҳисобланади.

Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling