Ўзбкистон республикаси


Ташкилий муносабатларга таъсир этувчи омил


Download 290 Kb.
bet22/37
Sana13.02.2023
Hajmi290 Kb.
#1193370
TuriКонспект
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   37
Bog'liq
Ijtimoiy menejment (2)

10.2. Ташкилий муносабатларга таъсир этувчи омил
Замонавий менежментда ташкилотлар ва ташкилий муносабатларнинг аҳамияти ортиб боришига икки омил таъсир кўрсатмоқда:
1 - ХХ аср оҳирида вужудга келган фан ва техника тараққиёти улкан имкониятларга эга бўлган «ЭВМ», «Главкосмос», «Дженерал моторс» каби гигант корхоналарнинг ташкил этилишга сабаб бўлди. Инсон ташкилотлар билан бутун умри давомида боғлиқ бўлганлиги сабабли, улар одамларнинг турмуш даражасини белгилайди.
2 - ташкилий муносабатлар тизимида ижтимоий ресурс аҳамиятининг ошиши. XIX аср оҳири XX аср бошларидан бошлаб ижтимоий ресурс ташкилий муносабатларни бошқаришнинг асоси сифатида юзага чиқди.
Ҳозирги замонда ташкилот нафақат маълум бир вазифани бажарувчи хўжалик субъекти, балки, одамлар ва гуруҳларни ўзаро таъсир этиш муҳитига айланди. Турли ижтимоий гуруҳларни яхлит фаолият кўрсатишини таъминлаш XX асрнинг энг катта муаммоларидан бири ҳисобланади. Бу муаммони ҳал этишнинг расмий ва норасмий усуллари мавжуд.
Назорат саволлар:
Ташкилий муносабатларнинг моҳияти нима?
Расмий ва норасмий ташкиллаштиришнинг фарқи нимадан иборат?
Нима учун ташкилий муносабатлар аҳамияти кундан кунга ошиб бормоқда?
Ижтимоий ташкилотларни лойиҳалаштириш принциплари нималардан иборат?
Замонавий ташкилий муносабатларда қайси омиллар кўпроқ аҳамият касб этмоқда?


Таянч иборалар: ижтимоий менежмент, ташкилий муно-сабатлар, расмий ташкилий муносабатлар, норасмий ташкилий муносабатлар, ижтимоий тизим, ташқи назорат, ресурс, ташқи мухит, фан - техника тараққиёти.


11-мавзу. Ижтимоий ресурслар, уларни амалга ошириш йўллари
11.1. Ижтимоий ресурс тушунчаси
11.2.Ижтимоий ресурсларнинг хусусиятлари
11.3.Мотивацион ресурсларни активлаштириш


11.1. Ижтимоий ресурс тушунчаси
«Ресурс» тушунчаси 2 хил маънога эга:

  • керак пайтда ишлатиладиган заҳиралар ва воситалар;

  • маълум бир воситанинг чегараланган имкониятлари (масалан, 1суткада 24 соат заҳира мавжуд).

«Ресурс» сўзи «заҳира» сўзи билан яқин маънога эга бўлиб, кўпчилик ҳолларда синоним сифатида ишлатилади. «Заҳира» сўзи лотинча «reserve»дан олинган бўлиб, «сақлаш» деган маънони билдиради. Бу тушунчаларга яқин бўлган тушунчалардан яна бири «потенциал», яъни лотинча «potentia» - куч деган маънони билдирувчи сўздир. Бу тушунча қўлланилиши мумкин бўлган барча имкониятлар йиғиндисини билдиради.
Ижтимоий ресурс шахслар, ижтимоий ташкилотлар ва умуман жамиятнинг ижодий куч заҳираси билан аниқланади. Инсонлардаги бу энергия заҳирасини баъзи олимлар ядро энергияси билан тенглаштиришади. Ҳозирги замоннинг энг долзарб муаммоларидан бири, мана шу заҳираларни юзага чиқаришдир.

Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling