Ўзбкистон республикаси


Download 290 Kb.
bet10/37
Sana13.02.2023
Hajmi290 Kb.
#1193370
TuriКонспект
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37
Bog'liq
Ijtimoiy menejment (2)

Таянч иборалар: бошқарув маданияти, бошқарув билимлар, бошқарув концепциялари, толерантлик, ташкилотчи - раҳбарлар, бошқарув маслаҳатлари, япон менежменти.


4-мавзу. Ижтимоий сиёсат - менежментни амалга
оширишнинг универсал технологияси
4.1.Ижтимоий сиёсатнинг моҳияти
4.2.Ижтимоий сиёсатни ишлаб чиқиш босқичлари
4.3.Ижтимоий сиёсат самарадорлигини баҳолаш мезонлари


4.1.Ижтимоий сиёсатнинг моҳияти
Ижтимоий сиёсат ижтимоий таълимот асосида ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. У ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, ресурслар ва ижтимоий мақсадларга эришишнинг самарали йўлларини қидириш каби чора-тадбирлар йиғиндиси кўринишида бўлиши мумкин.
Ижтимоий сиёсатнинг мақсади - барча фуқаролар ҳаёт сифатини ошириш ва аҳолининг ҳаётий эҳтиёжларини қондиришни таъминлайдиган механизмлар ёрдамида, турли ижтимоий манфаатлар мувозанати асосида ижтимоий муҳит ва ижтимоий келишувни яратиш.
Ижтимоий сиёсат - ижтимоий масалаларни ечиш мақсадида бутун аҳолини, барча ҳўжалик ва бошқарув тузилмалари субъектлари кучини бирлаштиришга қаратилган давлатнинг ижтимоий соҳадаги фаолияти.
Ижтимоий сиёсатни ишлаб чиқиш тамойилларига қуйидагилар киради:

  • жамият ижтимоий доктринасини қабул қилиш;

  • ижтимоий мақсадларни аниқлаш (узоқ муддатли, қисқа муддатли, ва бугунги);

  • шу асосда минимал ижтимоий хавфсизлик кафолатларини аниқлаш.

Бу чора-тадбирлар ижтимоий сиёсатни ишлаб чиқишнинг биринчи босқичига тегишли.
Иккинчи босқич. Кўрсатилган ҳар бир йўналиш доирасида устуворлари ажратиб олинади. Шу асосда худудий даражада мажмуавий мақсадли дастурлар ишлаб чиқилади, муаммоларни хал қилиш муддатлари ўрнатилади, зарур ресурслар қидирилади.
Учинчи босқич. Давлат ва жамоат институтлари томонидан йўналишлар бўйича тузилган барча мақсадли дастурларнинг тизимли таҳлили амалга оширилади, ҳақиқатда мавжуд моддий-молиявий имкониятларни ҳисобга олган ҳолда устуворлари қайтадан аниқланади. Юридик меъёрлар, бюджет жараёни, солиқ ва кредит механизмлари орқали давлат сиёсатининг барча йўна-лишларига ижтимоий мўлжаллар берилади, муддатлар аниқланади, ресурслар ажратилади, масъулият ва дастурни амалга ошириш йўллари аниқланади.

Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling