Ўзбкистон республикаси
Ижтимоий сиёсатни ишлаб чиқиш босқичлари
Download 290 Kb.
|
Ijtimoiy menejment (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи босқич.
- Иккинчи босқич.
- Учинчи босқич
- 4.3.Ижтимоий сиёсат самарадорлигини баҳолаш мезонлари
4.2.Ижтимоий сиёсатни ишлаб чиқиш босқичлари
Ижтимоий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда нафақат ҳокимиятнинг учта тармоғи: қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд, балки, бутун жамият (сиёсий институтлар, фуқароларнинг ижтимоий бирлашуви) иштирок этади. Бугун шу нарса ойдинлашмоқдаки, самарали ижтимоий сиёсатни бутун аҳоли турли регионлар ва маҳаллий жамоат-чиликнинг фаол иштирокисиз иложиси йўқ. Бу шуни англатадики, ижтимоий менежментнинг функциялари учта даража бўйича фарқланади: Биринчи босқич. Давлат ижтимоий стандартлар ва норма-тивларни ишлаб чиқади. Улар аҳолига қуйидагиларни кафолат-лайди: минимал яшаш даражаси, таълим, тиббий хизмат, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш. Булар маълум ҳуқуқий нормаларда мустаҳкамланади. Иккинчи босқич. Регионларга аҳолининг ижтимоий манфаат-ларини кафолатлаш учун ресурслар ва ҳокимлик ваколатлари берилади. Улар мавжуд ижтимоий-иқтисодий имкониятлардан фойдаланиб, ижтимоий эҳтиёжларга маблағларни доимо ошириб боради, ўз аъзолари яшаш сифатини яхшилайди, ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга маблағ ишлаб топиш учун имконият беради. Учинчи босқич- муниципал ҳамжамиятлар, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари. Марказ уларнинг кафолати остида маҳаллий муаммоларни ечиш учун ресурслар ва ҳокимият ваколатларини беради. Маҳаллий ҳамжамиятларни ривожланти-ришда инновацион стратегия зарур. Бу маҳаллий ресурслардан тўғри фойдаланиш имконини беради. Чет эл ва давлат кредитини олиш, муниципал мулк ва маҳаллий хўжаликни ривожлантиришда турли усуллар мавжуд. 4.3.Ижтимоий сиёсат самарадорлигини баҳолаш мезонлари Марказлашган ҳолда, ижтимоий ривожланиш фондлари тузилган, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш алоҳида дастурлари қўллаб-қувватланган, илмий ишлар қилинган. Лекин, бу ишнинг натижалари етарли бўлмаган: ижтимоий эҳтиёжларга маблағлар ва ресурсларни тақсимлашнинг тенглаштирилган тамойили амал қиларди, қатор регионларда амалдаги ижтимоий меъёрлардан ортда қолиш кузатиларди. Дастур ва лойиҳалар кўпинча моддий-молиявий таъминот ва аниқ амалга ошириш механизмига эга бўлмаган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, жамиятнинг ижтимоий янгиланишига йўналтирилган қатор тамойил ва мезонларни санаб ўтамиз: Бозор хўжалигини яратиш - мақсад эмас, балки ҳар бир фуқарога лойиқ ҳаётни таъминлаш воситаси. Шунинг учун, бозор механизмларини киритиб, давлат биринчи навбатда ижтимоий устувор йўналишларини аниқлаб, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш чора-тадбирларини таъминлаши зарур. Жамиятни ижтимоий соғломлаштиришга аҳолини ижти-моий ҳимоялаш тизим ва тамойилларини ўзгартириш орқали эришиш мумкин. Унинг амалга оширилиши жамиятнинг, шунингдек, барча ижтимоий - сиёсий институтларнинг назоратида бўлиши керак. Ижтимоий эҳтиёжларни қондириш учун мавжуд ресурс-ларни эксперт баҳолаш механизм ва мезонларини ишлаб чиқиш зарур. Иқтисодиёт нафақат бевосита ишлаб чиқариш захира-ларига, балки аҳолининг кўпга кечиктирилган ижтимоий эҳтиёж-ларига «қаратилиши» зарур. Ижтимоий устувор йўналишлар бюджет, солиқ, инвес-тицион сиёсат асосида бўлиши зарур. Энг кам яшаш даражаси, «истеъмол саватини таъминлаш» - давлат сиёсатининг энг асосий йўналишларидан бири. Давлат даражасида хусусийлаштириш сиёсатига ижти-моий-иқтисодий баҳо бериш, уни давлат мулкининг устувор манфаатлари нуқтаи-назаридан ўтказилишини таъминлаш муҳим. Регионал сиёсатнинг йўналишларидан бири-аҳолининг бандлик тизимини яратиш, ишловчиларнинг малакасини ошириш ва янги иш жойларини яратиш лозимлигидир. Ижтимоий соҳанинг аҳволи кўпгина омилларга боғлиқ. Улардан бирига риоя қилмаслик шаклланаётган жамият фаровон-лиги тизимини бузади. Download 290 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling