Ўзбкистон республикаси


Download 290 Kb.
bet18/37
Sana13.02.2023
Hajmi290 Kb.
#1193370
TuriКонспект
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   37
Bog'liq
Ijtimoiy menejment (2)

8.2.Кибернетик моделлаштириш
Кибернетик моделлаштириш бошқарувни мақбуллаштириш кенг имкониятларини очиб беради. Йирик олимлар ҳисобича, кибернетик ёндашувнинг характерли жихати бўлиб мураккаб объектлар асосий параметларини ўрганиш мақсадида уларни соддалаштириш ва шу асосида уларнинг чуқур моҳиятини очиш ҳисобланади.
Моделларни мукаммаллаштириш жараёнини уларни мун-тазам тўлдириш ёки ишлаб чиқилиши жараёни сифатида кўриб чиқиш фойдали. Одатда енг оддий моделлардан бошлашади.
Ҳозирги вақтда фан ва амалиёт характери ва мўлжалланиши бўйича турли моделлаштириш услублари ва шаклларига эга. Бу ҳолда бизни фақат бевосита бошқарувга хизмат қилувчи моделлар қизиқтиради. Мураккаб тизимларни бошқариш учун янги моделларни ишлаб чиқиш зарур.
Бу соҳага математикани киритиш катта аҳамиятга эгалигига ҳеч шубҳа йўқ. Математик моделлаштириш моделлар аниқлигини оширишда техник воситалар ва замонавий услублардан фойдаланишга имкон беради. Бу билан бир қаторда, ижтимоий ҳодисаларнинг сифат томонларини ҳам моделлаштириш керак. Уларнинг хусусиятларини фалсафа, социология ва умумий фанлар мажмуаси очиб беради.
Моделлаштириш услуби анъанавий услублар ва воситалар билан ўрганиш мумкин бўлмаган мураккаб объектларда қўлланилади. Модель фақатгина янги билим манбаи сифатида ўзининг яратилишини оқлайди.
8.3.Ижтимоий тизимларни башорат қилиш
Башорат ижтимоий кўра билиш шакли сифатида у ёки бу мақсадларга эришишнинг имкон даражасини ифодалайди. Бунда башорат ҳам бошқарилувчи, ҳам бошқарилмайдиган жараёнларни қамраб олиши мумкин ва шарт.
Бошқарув жараёнида башоратлар қатор функцияларни бажаради: мўлжаллаш, меъёрий, огоҳлантирувчи ва бошқалар. Улар бошқарув органларини истиқболли муаммоларини ечишга йўналтиради, башорат моделини амалга ошириш мумкин бўлган шароитларни аниқлайди, улардан мумкин бўлган четлаштиришлар хақида огоҳлантиради. Шундай қилиб, башоратлар бутун бошқарув жараёнининг зарур элементи сифатида намоён бўлади, унинг мақбуллашишига кўмаклашади.
8.4.Ахборотлаштирилган бошқарув тизимлари
Ахборотни йиғиш ва қайта ишлаш жараёни электрон ҳисоблаш техникасини қўллаш натижасида сифат жиҳатдан ўзгаради. Электрон ҳисоблаш техникасининг муҳим аҳамияти шундан иборатки, у тарихий парадоксни ечиш учун техник база бўлиб хизмат қилади. Замонавий ишлаб чиқариш, техника ва илм фан инсондан шундай тезлик талаб қиладики, бу унинг жисмоний ва психологик имкониятлари чегарасидан юқори. Электрон ҳисоблаш техникаси катта ҳажмдаги ахборотларни тезлик билан қайта ишлашни таъминлайди ва раҳбарларга бошқарув қарорларини тайёрлаш ва қабул қилишда ёрдам беради.

Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling