Ўзбкистон республикаси


Download 290 Kb.
bet19/37
Sana13.02.2023
Hajmi290 Kb.
#1193370
TuriКонспект
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   37
Bog'liq
Ijtimoiy menejment (2)

Назорат саволлар:
Бошқарувнинг илмий услубларидан янада тўлароқ фойдаланиш зарурати нима учун пайдо бўлади?
Ижтимоий менежмент илмий услублари моҳиятини очиб беринг.
Ўз-ўзини бошқариш, ўз-ўзини тартибга солиш ва ижтимоий ме-нежментнинг илмий услублари ўртасидаги муносабатлар қандай?
Бошқарувнинг ўзбек амалиётида бошқарувнинг илмий услуб-ларини қўллаш даражаси қандай?
Таянч иборалар: илмий услуб, ижтимоий соҳа, кибернетик моделлаштириш, анъанавий услуб, жамият динамикаси, илмий - техника инқилоби, ҳокимият берилмаган фигура, эксперт баҳолаш, ахборотлар йиғиш, уларни қайта ишлаш, қарорларни қабул қилиш.


9-мавзу. Ижтимоий менежмент тизими
9.1. Ижтимоий менежмент механизмлари
9.2. Бошқарув функциялари
9.3.Бошқарув тузилмаси
9.4.Бошқарув кадрларини гуруҳларга бўлиниши


9.1. Ижтимоий менежмент механизмлари
Ижтимоий менежмент моҳияти унинг тизими тузилмасини аниқлайди. У қуйидагилардан иборат: бошқарув субъектлари, бошқарув объектлари, бошқарув жараёни ва бошқарув тизими механизмлари.
Бошқарув субъектларига аҳоли, ҳокимият органлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, жамиятнинг фуқаролик институтлари, менежмент институти киради.
Бошқарув объектларига эса ижтимоий жараёнлар, ижтимоий соҳа, ижтимоий ресурслар киради.
Ижтимоий менежмент механизмлари ижтимоий мақсад-лилик, бошқарув услублари (иқтисодий, маъмурий-ташкилий, юридик, илмий ва бошқалар)га йўналтирилган. Улар орасида бутун бошқарув таъсирлари тизимида бирлаштирувчи бўлган ижтимоийликлар алоҳида ажратилади. Уларга меҳнатга муносабат, инсон ҳулқ-атвори бўйича чора-тадбирлар йиғиндиси киради.
9.2. Бошқарув функциялари
Бошқарув функциялари - фаолиятининг алоҳида турлари бўлиб, жамиятни бошқариш жараёнида одамлар муносабати ва алоқаларини мақсадга мувофиқ таъсирини амалга ошириш босқичлари ва йўналишларини кўрсатади. Бошқарув функциялари таркиби бошқарув тизимининг унинг ҳолатидаги ҳар қандай ўзгаришга самарали муносабатини таъминлаш зарур. Бошқарув функцияларини қуйидаги белгиларни ҳисобга олган холда кўриб чиқиш зарур:
1) бошқарув жараёнининг хусусиятлари, яъни менежментга тегишли белгиларнинг ажралиши;
2) ижтимоий ривожланиш жараёни. Бошқарувнинг бу жараёни аниқ элементларга, яъни жамиятнинг ҳаёт фаолиятига йўналтирилган.
Бошқарувнинг асосий функцияларига куйидагилар киради:
режалаштириш;
ташкил этиш;
тартибга солиш;
рағбатлантириш;

Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling